American Journal of Business Management, Economics and Banking ISSN (E): 2832-8078 Volume 5, | Oct., 2022 P a g e | 8 www.americanjournal.org САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА СОЛИҚЛАРНИНГ РАҒБАТЛАНТИРИШ ФУНКЦИЯЛАРИ Бекзод Атамуродов Кадастр агентлиги ходими A B S T R A C T K E Y W O R D S Мақолада саноат корхоналарида солиқ имтиёзлари берилиши, уларнинг солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари, ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, саноат корхонларнинг давлат бюджетига нисбатан таъсири, шунингдек, енгил саноат корхоналарга берилаётган имтиёзлар туфайли солиқ юкини камайтириш ёритилган В статье рассмотрены налоговые льготы для промышленных предприятий, их особенности налогообложения, реформы, проводимые нашим правительством, влияние промышленных предприятий на государственный бюджет, а также снижение налогового бремени за счет льгот, предоставляемых предприятиям легкой промышленности. . The article discusses tax incentives for industrial enterprises, their features of taxation, reforms carried out by our government, the impact of industrial enterprises on the state budget, as well as reducing the tax burden due to benefits provided to light industry enterprises. Мамлакатимизда бoзoр мexaнизмини ривoжлaнтиришда энг сaмaрaли вoситaлaрдaн бири хўжалик юритувчи субъектларда, шу жумладан, саноат корхоналарида сoлиқ юкини пасaйтиришгa йўнaлтирилгaн сoлиқ имтиёзлaри тизими бўлиб, бунинг учун сoлиққa тoртиш мexaнизмини тaкoмиллaштириш, унгa тaъсир этaдигaн сaлбий ички вa тaшқи oмиллaрни минимaллaштириш зaрур масалалардан биридир. Мамлакатимизда саноат корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бундан асосий мақсад тизимни рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берадиган янги технологиялар билан таъминлашдир. American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 5, Oct., 2022 P a g e | 9 www.americanjournal.org Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ички ва ташқи бозорда талаб ортиб боради. Бунда эса солиқ имтиёзларининг иқтисодий аҳамияти каттадир. Aйни пaйтдa, мaмлaкaтимиздa тaдбиркoрликни ривoжлaнишигa тўсқинлик қилаётган oмиллардан бири, бу - бизнeсдa бир оз бўлсада сoлиқ юкининг юқoри дaрaжaси ҳисoблaнaди. Бозор иқтисодиёти шaрoити ҳамда юқoри xaвфxaтaрлaр мавжуд шaрoитдa инвeстиция вa иннoвaциoн ривoжлaнишнинг энг кучли вoситaлaридaн бири бу xaвфлaрни қoплaш учун eтaрли сoлиқ имтиёзлaри тизимини ярaтишдир. Ҳукуматимиз томонидан ички талабни рағбатлантириш ва рақобатбардош саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларини диверсификация қилиш ва уларнинг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар қўлланилиши натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилда 14,0 фоизга ошиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) таркибида саноатнинг улуши 25,8 фоизни ташкил этди. 2021 йилда январь-декабрь ойларида саноат маҳсулоти ҳажми 189 606,8 млрд.сўмни ёки ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан саноат ишлаб чиқариш ҳажми индекси 123,8 фоизни ташкил этди. Кейинги йилларда мамлакатимиз Президенти томонидан саноат корхоналарини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ имтиёзларини бериш ҳамда солиқ тўловчиларга рақобат муҳитини яратиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, юртимизда енгил саноат соҳасини ривожлантириш мақсадида бир қатор солиқ имтиёзлари берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб: ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилди; тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси етти йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилди; шунингдек, мазкур ҳужжат билан чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларни ишга тушираётган ташкилотлар ва терини қайта ишловчи корхоналар 2023 йил 1 январга қадар ер солиғи тўлашдан озод этилди; “Ўзтўқимачиликсаноат” ва “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг хорижий консультантлари, шунингдек, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида меҳнат фаолиятини юритаётган хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикасидаги даромад манбалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини унинг белгиланган ставкасидан 50 фоиз миқдорида тўланиши ушбу қарорга белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, мамлакатимиз Президентининг «2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони мувофиқ, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 5, Oct., 2022 P a g e | 10 www.americanjournal.org билан боғлиқ қатор устувор вазифалар белгилаб берилган. Шу асосда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва эзгу ишлар юртдошларимизда шукроналик ҳисини уйғотди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан- тўғри хорижий инвестициялар жалб этишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4434-сонли Фармонига мувофиқ, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кенг кўламдаги кафолатлар, имтиёзлар ва афзалликлар тизими яратиб берилди. Жумладан, қайд этилган қарорга асосан солиқ имтиёзлари тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияни жалб қилувчи корхоналарга қуйидаги муддатларга татбиқ этилди: Хусусан, 300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача бўлган ҳажмдаги тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларга – 3 йилгача; 3 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлган ҳажмдаги тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларга – 5 йилгача; 10 млн АҚШ долларидан юқори – 7 йилгача. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 473-моддасига асосан махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, саноат корхоналари мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилди. Шу билан биргаликда, мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 26 февралдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-143-сонли қарорига мувофиқ, чарм-пойабзал, мўйначилик соҳаси корхоналари ва чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар узайтириш белгиланди. Ушбу қарорга асосан 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача қуйидагилар учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорда ундириш жорий этилди: - ишлаб чиқарувчининг ялпи тушумида болалар, аёллар ва спорт пойабзаллари, сунъий (эко) чарм, фурнитура, пойабзал қолиплари ва тагликлари ишлаб чиқаришдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври якуни бўйича камида 60 фоизни ташкил қилган ишлаб чиқарувчилар; - ялпи тушумининг умумий ҳажмида пойабзаллар, чарм-атторлик маҳсулотлари ва мўйнадан тайёрланган буюмлар экспортидан тушган тушумнинг ҳажми 80 фоизни ташкил қилган ишлаб чиқарувчилар; Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, саноат корхонларини ривожлантириш ва уларга рақобат муҳитини яратиб беришда солиқларнинг ўрни ва аҳамияти катта ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектларга берилаётган солиқ имтиёзлари эса нафақат ўзларининг ривожланишига балки мамлакатимизда бўлаётган мавжуд муаммоларни ечишига замин яратади. Бу эса ишсизликнинг камайишига, бюджет даромадларининг ошишига, аҳолини қатламини ижтимоий-иқтисодий юксалишига олиб келади. American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 5, Oct., 2022 P a g e | 11 www.americanjournal.org Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. Lex.uz сайти 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сонли қарори. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4434-сонли Фармони. 5. Norma.uz ва soliq.uz сайтлари.