American Journal of Business Management, Economics and Banking ISSN (E): 2832-8078 Volume 16, | Sep., 2023 P a g e | 75 www.americanjournal.org METHODS OF DEVELOPMENT OF PRACTICAL SCIENCES OF STUDENTS IN THE PROGRESS OF EDUCATION Ў. Д. Хидиров Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий–техник базасини мустаҳкамлаш маркази директори, п.ф.н. A B S T R A C T K E Y W O R D S This article describes the development of students' practical knowledge in the educational process, the effectiveness of practical training and the qualities of preparing students for practical training. In the Republic of Uzbekistan, higher education, practical training. Introduction Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида: 1. Қуйидагилар: а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унда қуйидагилар назарда тутилсин: олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш; Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантириш; республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини биринчи 500 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш; олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш; javascript:scrollText(4547594) American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 16 Sep, 2023 P a g e | 76 www.americanjournal.org халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш; олий таълим мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш; олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини таъминлаш; хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида технопарк, форсайт, технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказларини ташкил этиш ҳамда уларни тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тадқиқ қилувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чиқиш; олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилари, докторантлари, бакалавриат ва магистратура талабаларининг юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиши, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошиши, шунингдек республика илмий журналларини халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич киритилишини таъминлаш; Ўзбекистон олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи «хаб»га айлантириш; Амалий машғулот дарсларини икки турга ажратиш мумкин. Булар маъруза дарси мавжуд бўлган ва маъруза дарси мавжуд бўлмаган фанлардан (масалан, чет тиллар) ўтказиладиган амалий машғулотлар. Амалий машғулот дарслари фан дастурлари ва ишчи дастурлари ҳамда календар тематик режаларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилади. Амалий машғулотларни ўтказиш бўйича зарур адабиётлар рўйхати берилади. Маъруза дарси мавжуд бўлган амалий машғулотларда асосан маъруза дарсларида ўтилган материаллар машқлар бажариш ёрдамида мустаҳкамланади. Амалий машғулот қуйидаги мақсадларга эришиш учун қўлланилади: -назарий материални тартибга солиш. -кўникмаларни ҳосил қилиш. -билимларни назорат қилиш. Амалий машғулотлар самарадорлиги таълим олувчиларни амалий машғулотга тайёрланиш сифати билан аниқланади. Маъруза ва янгиликлар билан чиқувчи, таълим олувчиларнинг тайёргарлиги аҳамиятга эга бўлади. Хар бир машғулот учун технологик хариталар ишлаб чиқилади. Ўқув мақсадлари муайян таълим жараёни якунида таълим олувчи томонидан ўзлаштирилиши, янги ҳосил қилиниши лозим бўлган билим, ҳатти-ҳаракат билан боғлиқ бўлган амалий топшириқни уддалай олиш маҳорати, шахсий фазилатлар ва хулқни белгилайди. Ҳар бир фаннинг ўқув мақсадлари тўғри белгиланиши муҳим аҳамиятга эга. Умумий ўқув мақсадларининг мазмуни йўналтирувчи мақсадлардан келиб чиқиб белгиланади. Ўқитувчи томонидан амалий машғулотларни ўтказиш технологияси, дарс ишланмаси ва технологик харитаси ишлаб чиқилади. Ҳар бир машғулот бўйича дарс ишланмалари ва технологик хариталарни ишлаб чиқиш ўқув жараёнини тўлақонли лойиҳалаштириш ҳамда самарали ташкил қилиш имконини беради. Талабалар мустақил ишини баҳолаш. ТМИ натижалари амалдаги American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 16 Sep, 2023 P a g e | 77 www.americanjournal.org "Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўгрисидаги Низом"га1 асосан баҳолаб борилади. Ҳар бир фан бўйича талаба мустақил ишига раҳбарлик қилиш юкламаси профессор – ўқитувчи шахсий иш режасининг ўқув ишлари бўлимида қайд этилади. Курс иши (лойиҳа) малакавий битирув иши ва магистрлик диссертацияси тайёрлашга ажратилган соатлар, профессор – ўқитувчи шахсий иш режасининг ўқув ишлари бўлимида қайд этилади. Талабанинг мустақил ишига раҳбарлик қилиш кафедрага тузиладиган ва факулътет декани томонидан тасдиқланадиган консультациялар жадвали асосида амалга оширилади. Талаба мустақил иши ЖБ,ОБ ва ЯБ турларида баҳоланади ва талабанинг умумий рейтингига киритилади. Талабалар рейтинг дафтарчаси қайд этиладиган мустақил ишларини баҳолаш «Талабалар билимини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом» асосида амалга оширилади. Талабалар рейтинг кўрсаткичлари, шу жумладан мустақил иши бўйича, анъанавий гуруҳ рейтинг ойнасига ва (ёки) факулътетнинг махсус электрон тармоғида ёритиб борилади. Талаба мустақил ишини назорат қилиш турлари ва уни баҳолаш мезонлари тегишли кафедра томонидан белгиланади ва факулътет кенгашида тасдиқланади. Мустақил ишларни баҳолаш мезонлари талабаларни ўқув йили (семестри) бошланиши олдидан методик материаллар билан тарқатилади. Талаба мустақил иши бўйича белгиланган максимал баллнинг 55% и дан кам бўлмаган балл тўплаши лозим, акс ҳолда якуний назоратга рухсат этилмайди. Талабанинг мустақил иши кафедра архивида рўйхатга олинади ва ўқув йили мобайнида сақланади. Талабанинг курс иши (лойиҳаси)ни ҳамда малакавий битирув иши ёки магистрлик диссертациясини рўйхатга олиш ва сақлаш тартиби тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Амалий машғулотлар самарадорлиги таълим олувчиларни амалий машғулотга тайёрланиш сифати билан аниқланади. Маъруза ва янгиликлар билан чиқувчи, таълим олувчиларнинг тайёргарлиги аҳамиятга эга бўлади. Хар бир машғулот учун технологик хариталар ишлаб чиқилади. Ўқув мақсадлари муайян таълим жараёни якунида таълим олувчи томонидан ўзлаштирилиши, янги ҳосил қилиниши лозим бўлган билим, ҳатти-ҳаракат билан боғлиқ бўлган амалий топшириқни уддалай олиш маҳорати, шахсий фазилатлар ва хулқни белгилайди. Ҳар бир фаннинг ўқув мақсадлари тўғри белгиланиши муҳим аҳамиятга эга. Умумий ўқув мақсадларининг мазмуни йўналтирувчи мақсадлардан келиб чиқиб белгиланади. Ўқитувчи томонидан амалий машғулотларни ўтказиш технологияси, дарс ишланмаси ва технологик харитаси ишлаб чиқилади. Ҳар бир машғулот бўйича дарс ишланмалари ва технологик хариталарни ишлаб чиқиш ўқув жараёнини тўлақонли лойиҳалаштириш ҳамда самарали ташкил қилиш имконини беради. Талаба томонидан мустақил ишни бажаришда уларнинг фаолияти тизимида кўрсатилган ҳар бир элементларнинг муваффақиятли ҳаракатланиши ўқитувчини қуйидаги бошқарув ҳаракатларини аниқлайди: режалаштириш, ташкиллаштириш ҳамда мониторинг ва баҳолаш. Ўзини ўзи текшириш учун ҳар бир ўқув машғулотига тавсия этилаётган топширик (тест, савол, вазифа ва машқлар) жорий педагогик назоратни ва талаба томонидан кузатилган таълимий мақсадларга эришиш даражасини доимий ўзи баҳоланиш таъминлайди. American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 16 Sep, 2023 P a g e | 78 www.americanjournal.org АДАБИЁТЛАР 1. Каримов И.А. Ўзбекистонинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли.Т.:“Ўзбекистон” 1992 й. 2. Каримов И.A. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т: «Шарқ» нашриёти, 1998 й. 3.Азизхўжаева.Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик махорат.Т.: 2003. 4. Бегимкулов У. Ш. Педагогик таълимда замонавий ахборот технологияларини жорий этишнинг илмий-назарий асослари. Монография. – Тошкент: Фан, 2007 й. 5. Беспалько В.П. Слагаемые педагогической технологии.М.: Педагогика 1989г. 6. Йўлдошев Ж. Ғ. Янги педагогик технология: йўналишлари, муаммолари, ечимлари. – Халқ таълими журнали, 1999, №4. 7.Кларин В.М. Педагогическая технология в учебном процессе.М.: Знание 1989г.