American Journal of Business Management, Economics and Banking ISSN (E): 2832-8078 Volume 16, | Sep., 2023 P a g e | 79 www.americanjournal.org INNOVATIVE TECHNOLOGIES IN THE PROFESSIONAL EDUCATION SYSTEM Ў. Д. Хидиров Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий–техник базасини мустаҳкамлаш маркази директори, п.ф.н. A B S T R A C T K E Y W O R D S This article deals with innovative technologies in the vocational education system, "Innovative educational technologies", the importance of increasing the intellectual potential of teachers of various specialties at retraining and advanced training courses for teachers of higher educational institutions, enriching their worldview, innovative educational technologies. Education, innovation, professional, technology, higher education, pedagogy. Introduction “Инновацион таълим технологиялари” ўқув модулининг ўқитилаѐтганлиги педагог кадрларни замонавий инновацион таълим технологияларининг ташкилий, техник ва дидактик имкониятларидан хабардор бўлишлари учун шароит яратиб, касбий фаолиятда улардан самарали фойдаланиш борасидаги малакаларининг мустаҳкамланишини ҳам таъминлайди. Айни вақтда “Инновацион таълим технологиялар” ўқув модули олий таълим педагогларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида тингловчилар томонидан ўзлаштирилаѐтган касбий билим, кўникма, малака ва компетентлик сифатларини янада ривожлантириш, кенг кўламли илмий-тадқиқотларни олиб бориш, кучли рақобат мавжуд бўлган меҳнат бозорида ўз ўринларини сақлаб қолишларига ѐрдам беради. Ўқув модули доирасида тингловчилар инновацион таълим технологияларининг моҳияти, муҳим асослари билан танишади, 3 касбий фаолиятда педагогик технологияларни самарали, мақсадли қўллаш малакаларига эга бўлади, таълим жараѐнини оқилона лойиҳалаштиришга доир тажрибаларини янада бойитади. Шунингдек, тингловчилар педагогик инновацияларни асослаш, яратиш ва амалиѐтга самарали тадбиқ этиш йўлларидан хабарор бўлади, инновацион характерга эга муаллифлик дастурларини ишлаб чиқиш малакаларини муваффақиятли ўзлаштиради. Бу эса ўз навбатида ўқитиш жараѐнида талабаларнинг фаолликларини таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш, самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этади. Педагогнинг инновацион фаолияти. Замонавий таълимга хос муҳим жиҳатлардан бири – педагог фаолиятининг инновацион характер касб этишига эришиш саналади. Ўз-ўзидан тизим сифатида янгилик киритириш муносабат ѐки жараѐннинг, биринчидан, ички мантиғини, иккинчидан, киритилаѐтган янгиликнинг муайян вақт оралиғида изчил ривожланиши ва атрофмуҳитга кўрсатадиган ўзаро таъсирини ифодалайди. В.А.Сластенин инновацияни янгилик яратиш, кенг American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 16 Sep, 2023 P a g e | 80 www.americanjournal.org ѐйиш ва фойдаланишга қаратилган мақсадга мувофиқ, йўналтирилган жараѐни мажмуи деб билади. Муаллифнинг фикрига кўра ҳар қандай инновация янги воситалар ѐрдамида ижтимоий субъектларнинг эҳтиѐжини қондириш ва интилишларини рағбатлантириш мақсадини кўзлайди. Олий таълим муассасаларида инновацион жараѐнларни ташкил этишда ўзига хос ѐндошувлар кузатилаи. Улар: 1. Гностик-динамик ѐндошув (унга кўра педагоглар педагогик инновациялар, уларнинг турлари, яратилиши, амалиѐтга тадбиқ этилиши, хориж мамлакатларида яратилган илғор педагогик (таълимий) инновациялар ва уларни ўрганиш, маҳаллий шарт-шароитларни инобатга олган ҳолда амалиѐтда улардан фойдаланишга доир билим, кўникма, малакаларни изчил ўзлаштирадилар, ўз фаолиятларида педагогик инновацияларни фаол қўллаш борасидаги тажрибаларни ўзлаштирадилар). 2. Индивидуал фаолиятли ѐндошув (бунда педагоглар ўзларининг индивиуал имкониятлари, қобилиятлари, тажрибаларига таянган ҳола амалиѐ фаолиятда педагогик инновацияларни қўллашда муайян изчилликка эришадилар). 3. Кўп субъектли (диалогик) ѐндошув (мазкур ѐндошув педагогик жараѐнда инновацияларни ҳамкасбларнинг ўзаро, хусусан, кўп йиллик иш тажрибаси, касбий маҳорат ва тажрибага эга педагогларнинг фаолиятлари билан танишиш, уларнинг таълим инновацияларини самарали, мақсадли ва узлуксиз қўллашга доир тавсия ҳамда кўрсатмаларидан фойдаланишларини ифодалайди). 4. Инсонпарварлик ѐндошуви (ушбу ѐндошув педагогик жараѐнда инновацияларни қўллашда таълим олувчиларнинг имкониятлари, хоҳиш-истаклари, қизиқишлари, билим, кўникма ва малакалари даражасини инобатга олиш мақсадга мувофиқлигини ѐритишга хизмат қилади). Индивидуал-ижодий ѐндошув (унга кўра ҳар бир педагог фаолиятини ўрганилаѐтган мавзу, ўқув материалининг моҳияти, шунингдек, ўз имкониятлари, салоҳияти, маҳорати, иш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда таълим ва тарбия жараѐнларини ижодий ишланмалар асосида ташкил этади). Моҳиятига кўра инновацион фаолият илмий изланишлар, ишланмалар яратиш, тажриба-синов ишлари олиб бориш, фантехника ютуқларидан фойдаланиш асосида янги технологик жараѐн ѐки янги такомиллаштирилган маҳсулот яратишдан иборат. Педагогнинг инновацион фаолияти қуйидагилар билан белгиланади: янгиликни қўллашга тайѐргарлиги; - педагогик янгиликларни қабул қилиши; - новаторлик даражаси; - коммуникатив қобилиятнинг ривожланганлиги; - ижодкорлиги Педагогик инновацияларнинг даврий такрорланиши ва қайтарилиши қонунияти янгиликларнинг янги, янада қулай шароитларда қайта тикланишини ифодалайди. Одатда педагогик инновацияларнинг амалиѐтга тадбиқ этилиши икки хил кечади: 1. Педагогик инновацияларнинг амалиѐтга тадбиқи стихияли кечади, яъни, инновацион жараѐнда педагогик янгиликларга бўлган эҳтиѐж ҳисобга олинмайди, уларни амалиѐтга тадбиқ этишда мавжуд шарт-шароитлар, усул ва йўлларига онгли муносабат билдирилмайди. American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 16 Sep, 2023 P a g e | 81 www.americanjournal.org 2. Педагогик инновацияларнинг амалиѐтга тадбиқи стихияли кечади, яъни, педагогик янгиликлар инновацион жараѐнда онгли, мақсадга мувофиқ, илмий асосланган фаолият маҳсули сифатида амалиѐтга жорий этилади ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. Абдуллаева Х.А. Машғулотларда фаол таълим усулларидан фойдаланиш. – Фарғона: ФарДУ, 2008. 2. Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Модулли ўқитиш технологиялари. – Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриѐти, 2007. – 97 б. 3. Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Педагогик технологиялар. – Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриѐти, 2008. – 164 б. 4. Авлиякулов Н.Х., Намозова Н.Ж. Муаммоли ўқитиш технологиялари. – Т.: “Fan va texnologiyalar” нашриѐти, 2008. – 80 б. 5. Авлиякулов Н.Х., Романцев Г.М., Ткаченко Е.В. Теория и практика профиссонально- педагогического образования. Том 1. – Екатеренбург: Изд-во ГОУВПО “РГППУ”, 2007. – 304 с. 6. Азизходжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. –Т.: Молия, 2003. – 192 б. 7. Альджанова И. Ўқув портфолиоси – бўлажак ўқитувчиларда касбий компитентликни шакллантириш воситаси сифатида / Педагогик таълим ж. – Т.: 2012, 4-сон. – 46-б.