American Journal of Business Management, Economics and Banking ISSN (E): 2832-8078 Volume 12, | May, 2023 P a g e | 138 www.americanjournal.org PROBLEMS OF IMPROVING AGROCLUSTER ENTERPRISES AND ITS MANAGEMENT IN THE DEVELOPMENT OF THE FRUIT AND VEGETABLE NETWORK IN UZBEKISTAN Takhirjan Ganievich Yokubov Senior Lecturer Andijan Andijan Institute Agriculture and Agrotechnology Egamberdi Mominzhon ugli Sotvoldiev Assistant A B S T R A C T K E Y W O R D S Providing the population of Uzbekistan with food products and ensuring economic growth through the export of fruits and vegetables to the world market is one of the pressing issues of our time. This article reveals the importance of the development of fruit and vegetable growing and viticulture in our country, including in the Andijan region, and the features of improving the management system in the activities of enterprises of the fruit and vegetable cluster in this area, and also emphasizes the importance of regulatory documents for the development of the industry and the importance of the ongoing with this work. economy and agricultural sector, integration, fruits and vegetables, food security, exports, investments, cluster, greenhouses, farmers, leasing, lending, financial support. Introduction Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини доимо ошириб боришда халқимиз турмуш тарзига энг яқин ва тез натижа берадиган йўналиш қишлоқ хўжалигида юқори даромадли интенсив ишлаб чиқаришни ташкил этишдир. Бунда мавжуд салоҳиятимизни тўлиқ ишга солишимиз, унга яраша катта даромад олишимиз зарурлигини инобатга олган ҳолда сўнгги йилларда мамлакатимизда мазкур соҳа юқори шиддат билан ислоҳ қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан соҳани иқтисодиётни трасформациялаш жараёнида мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга устувор йўналишлар сифатида катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, мева-сабзавотчилик маҳсулотларини интенсив технологиялар асосида етиштириш орқали ташқи бозорларда сотиш ҳисобига мамлакат валюта тушумининг сезиларли қисми шаклланаётганлиги ҳам соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг устуворлигидан далолат беради Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона хўжаликларида бошқарув тизимини яхшилаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, қишлоқ хўжалигида кооперацияни йўлга қўйиш, замонавий American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 12 May, 2023 P a g e | 139 www.americanjournal.org ресурс тежамкор технологиялар асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, озиқ-овқат саноатини жадал суръатларда ривожлантириш мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ишлаб чиқаришга жорий этилмоқда. Булар жумласига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5388 ва 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853 сонли фармонлари ҳамда 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978 сонли ва 2019 йил 14 мартдаги “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4239 қарорларини келтириш мумкин. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг кластер ва кооперативларга бириккан ҳолда хомашёни қайта ишлаш натижасида тайёрланган маҳсулотларни дунё бозорларига етказиб бериш даражаси ошмоқда. Мисол учун, 2020 йилда 1,5 миллион тонна ёки қиймати 1,1 миллиард долларга тенг бўлган 60 турдан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг 65 та мамлакатига экспорт қилинди. Бунда мева-сабзавотчилик ҳамда томорқа хизмати кластерларининг ўрни биқиёсдир.Жаҳон бозорида мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси 205 миллиард долларни ташкил этган бир пайтда, бизнинг улушимиз бир фоизга ҳам етмаяпти. Шу боис соҳага хорижий инновацион тажрибаларни жорий этиш, ноанъанавий экспортбоп мева- сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш орқали жорий йилда мева-сабзавот экспортини 2,5 миллиард долларга, 2023 йилга қадар эса бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш мўлжалланган эди[12]. Республикамизда 2021 йилнинг 9-ойи давомида 1067,1 минг тонна 624,9 миллион АҚШ доллари миқдорида мева сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, 2022 йилнинг шу даврида 1235,8 минг тонна ёки 760,2 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспортига эришилди , бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тегишли равишда +15,8 фоизга, +21,7 фоизга ўсди. Бунда асосий импорт қабул қилувчи мамлакатлар сифатида Россия 379,9 минг тонна 337,2 миллион АҚШ доллари, Қозоғистон 517,4 минг тонна 159,4 миллион АҚШ доллари, Хитой 61,0 минг тонна, 51,9 миллион АҚШ доллари, Покистон 20,7 минг тонна 48,7 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар юборишга эришилди. Шунингдек Қирғизистон, Туркия, Афғанистон, Белорус, Эрон, Озарбайжон каби мамлакатларга ҳам мева сабзавот маҳсулотлари етказиб берилди[11]. Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона хўжаликларида бошқарув тизимини яхшилаш, давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, қишлоқ хўжалигида кооперацияни йўлга қўйиш, замонавий ресурс тежамкор технологиялар асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, озиқ-овқат саноатини жадал суръатларда ривожлантириш мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ишлаб чиқаришга жорий этилмоқда. Дастлаб Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни самарали ривожлантиришни таъминлаш, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уни йирик хорижий American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 12 May, 2023 P a g e | 140 www.americanjournal.org бозорларга чиқариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартда “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5388 сонли фармони билан Сурхондарё вилоятида мева- сабзавот маҳсулотлари соҳасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кластер усулини яратишни қўллаб-қувватлаш бўйича тажриба йўлга қўйилди. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлис аъзоларига анъанавий мурожаатномасида таъкидланганидек : "Пахта ва ғалла етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилинади. Келгусида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан кўрсатма бериш, ресурсларни тақсимлаш, режа белгилаш кабилардан воз кечилади. Аграр соҳанинг бошқа соҳаларига ҳам арзон кредитлар ажратилиши йўлга қўйилади. Шундан кейин, жорий йилда 2 миллиард АҚШ долларига тенг, келгуси 5-7 йилда эса бундан 3-4 баравар кўп мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Шу йилнинг ўзида 44 минг га ер майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилади"[4] деб таъкидлаб ўтдилар. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги ПФ-4947- сонли фармони, 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сон фармони, 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сонли "Мева- сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорини ижросини таъминлаш ҳамда республикада боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 102-сонли "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўшимча молиявий қўллаб -қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, 2021 йил 27 январдаги ПҚ-4964-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 130-сон "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида"ги қарорлари ва бошқа соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мазкур соҳани жадал ривожланишига хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони билан тасдиқланган "2022 - 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" да қуйидагилар белгиланди: ➢ Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш. ➢ Туманларни аниқ маҳсулот турини етиштиришга ихтисослаштириш. ➢ Қишлоқ хўжалигида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ва суғурталашнинг янги механизмларини амалга ошириш. ➢ Янги ва фойдаланишдан чиққан 464 минг гектар майдонни ўзлаштириш ва кластерларга очиқ танлов асосида ажратиш, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳамда аҳолига очиқ танлов асосида узоқ муддатли ижарага бериш. http://lex.uz/docs/4567334 American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 12 May, 2023 P a g e | 141 www.americanjournal.org ➢ Экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини 3 баравар ва иссиқхоналарни 2 баравар кўпайтириб, экспорт салоҳиятини яна 1 миллиард АҚШ долларига ошириш"[3] каби вазифалар белгиланди. Мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёевнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти - Саммитидаги нутқида илгари сурилган ташаббуслардан бири. агросаноат кластерларни ривожлантириш ғояси бўлди. мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасида Саноат кооперациясини рағбатлантириш дастурини қабул қилиш тарафдори эканлигини таъкидлади. Бу инновацион ғоя тезда дунё илмий жамоатчилиги томонидан тан олинди [3]. Унда Президент Ш. Мирзиёевнинг бевосита ғояси асосида Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган инновацион пахта тўқимачилик кластери тизимининг ноёблиги, янгилиги, халқнинг ҳаёт сифати ва мамлакат экспорт салоҳиятини оширишдаги стратегик аҳамияти ҳам илмий-назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан чуқур таҳлил этиб берилган. Мамлакатимизни дунёнинг илғор давлатлари қаторидан жой олишининг йўли - бу аграр соҳада, илм-фанда, таълим тизимида ва бошқа соҳаларда кластер тизимларининг жорий этилиши ҳисобланади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 сентябрдаги №752 сонли "Андижон вилоятида мева-сабзавотчиликни кластер усулида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Андижон вилоятида қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, вилоят туманларининг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил ва экспортбоп мева-сабзавот экинлари навларини жойлаштириш, ташқи бозор талабига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотларни етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи кластер тизимини кенг жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш жараёнидаги иштирокчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Андижон вилоятида «Premium Agro Gold» ва «Навигул» масъулияти чекланган жамиятлари ҳамда «Обод турмуш орзуси» фермер хўжалиги томонидан мева- сабзавот маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишга ихтисослаштирилган намунавий мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этилиб, қуйидаги вазифалар белгиланди: -мева-сабзавот етиштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида улардан ҳудудий шароитларда кенг фойдаланиш ҳамда мева-сабзавотчилик соҳасига кластер тизимини жорий қилишда хорижий мутахассисларни жалб қилиш; -ташқи бозор талабига тўлиқ жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, истиқболда уларнинг селекцияси ва уруғчилигини мамлакатимизда ўзлаштириш ва ривожлантириш; -серҳосил мева-сабзавот экинларини экиш, маҳсулот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини тўлиқ қамраб олувчи тизимни, шунингдек замонавий инновацион, ресурс тежайдиган технологияларни мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш жараёнига жорий қилиш ва фитосанитария қоидаларига риоя қилиш каби вазифалар белгиланган эди. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасинингнинг қарорларини изчил амалга ошириш мақсадида Андижон вилоятида ҳам мева-сабзавотчилик кластери корхоналарини ташкил этиш орқали мамлакатимиздаги озиқ -овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга эришилмоқда. Андижон вилоятида 2019 йилда мева-сабзавотчилик агрокластерлари фаолиятини ташкил этиш икки босқичда амалга оширилди. Дастлаб Булоқбоши, Хўжаобод, Андижон, Асака, Жалақудуқ, American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 12 May, 2023 P a g e | 142 www.americanjournal.org Олтинкўл ва Балиқчи туманларида 22 минг 764 гектар экин майдонларининг 9 минг 469 гектарида, "Навигул ХК", ДХ "Андижон сабзавотлари", "Обод турмуш орзуси", "Agro asia cluster", "Садаф ниҳоли" каби агрокластерларга биркитилди. Иккинчи босқичда 10 минг 484 гектар экин майдонларининг 2 минг 463 гектарида Бўстон, Марҳамат,Улуғнор, Шахрихон, Қўрғонтепа, Избоскан туманларида агрокластерлар ташкил этилди. Умуман Андижон вилояти бўйича 11 минг 932 гектар ер майдонлари мева-сабзавотчиликка ихтисослашган агрокластерларга бириктирилди. Натижада 2020 йилда агрокластер тизимида 62900 тонна мева- сабзавотни бирламчи қайта ишлаш, 27200 тонна маҳсулотни музлаткичларда сақлаш имконияти вужудга келди. 2021 йилда режалаштирилган янги лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 71900 тонна маҳсулотни бирламчи қайта ишлаш, 33800 тонна маҳсулотни музлаткичларда сақлаш ва аҳолига йил давомида етказиб бериш имконияти яратилди. Вилоятда ташкил этилган мева-сабзавотчиликка ихтисослашган агрокластерларга маҳсулотни етиштириш ва харид қилиш учун 409 426 млн сўм, интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш учун 286 652 млн.сўм, қайта ишлаш ва сақлаш қувватларини ишга тушириш учун 42 197 млн.сўм сармоя талаб этилиб , бу маблағлар ички имкониятлардан ва банк кредитлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.[13] Бунда лойиҳа ташаббускорларига барпо этилган интенсив боғ ва қурилган иссиқхоналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оилавий тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 52-сон қарори билан тасдиқланган Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ лизинг ва кредит шартлари асосида берилмоқда. Андижон вилоятида мева-сабзавотчилик кластерлари корхоналарининг шаклланиш кўрсаткичлари, (2022й.)[13] Йил лар Агро- кластер сони Жами мева- сабзавот майдони , гектар Шу жумладан агрокластерга бириктирилга н гектар шундан Жами ер майдониг а нисбатан қамраб олиш,%да агрокластер нинг ўзида Фермер хўжаликларида сони Майдон и,гектар 2019 16 27441 10858 1384 1316 9115 39,5 2022 4 8238 1958 584 212 1733 23,7 Жами : 20 35679 12816 1968 1528 10848 35,9 Келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Андижон вилоятида 2019-2022 йилларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган агрокластерлар сони 20-тага етиб, уларга бириктилган экин майдони 12 816 гектарни, шулардан агрокластерлар балансида бўлган экин майдони 1 968 гектарни ташкил этди. http://lex.uz/docs/4719597 http://lex.uz/docs/4719597#4721969 American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 12 May, 2023 P a g e | 143 www.americanjournal.org Андижон вилоятида мева - сабзавот ва узум етиштириш кўрсаткичлари[11] т/р Кўрсаткичлар Ўлчов бирлиги 2017й. 2018й. 2019й. 2020й. 2021й. 1 Мева-резаворлар тонна 568 706 606 053 633 364 634 048 657 480 ш.ж.-уруғлик тонна 265 086 308 602 302 356 303 794 х -данакли тонна 227 777 216 586 249 719 229 386 х -ёнғоқ мевали тонна 18 722 28 255 28 975 41 604 х -субтропик тонна 55 380 50 982 46 804 54 079 х -резавор мевалар тонна 1 345 407 1 568 1 916 х 2 Сабзавот тонна 1478 128 1570 917 1596891 1 611 054 1 645 197 3 Узум тонна 78 849 71 247 77 630 76 817 80 896 Келтирилган жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Андижон вилоятида 2017-2021 йилларда мева резаворлар етиштириш 568 706 тоннадан 657 480 тоннага ёки 115,6 фоизга ,сабзавот етиштириш 1478 128 тоннадан 1645 197 тоннага ёки 111,3 фоизга, узум етиштириш 78 849 тоннадан 80 896 тоннага ёки 102,6 фоизга ортди. Умуман бугунги кунда агрокластерлар фаолиятини тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган бўлиб, муайян кластерларни ташкил этиш ва уларга ер ажратиш бўйича меъёрий ҳуқуқий хужжат ҳисобланади. Шу бир қаторда амалда фаолият юритаётган агрокластерларнинг таҳлили соҳада қуйидаги тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда: • Агрокластерларни тартибга солувчи ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ва кластерларнинг ҳуқуқий мақоми белгилаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз; • Агрокластерларни ташкил этиш, уларни танлаб олиш мезонлари, шунингдек, уларга ерларни ажратишнинг ягона ва шаффоф механизмларини такомиллаштириш зарурлиги; • Ўзбекистонда агрокластерларни шакллантириш тизимини хориж амалиёётидан келиб чиқиб, такомиллаштириш зарурлиги ва аграр тармоқда ахборот-маслаҳат хизматлари тизимининг кенг жорий этиш зарурлиги, соҳанинг ривожланишини мустаҳкамлашга лаёқатли ҳамда малакали мутахассисларни жалб этиш зарурлиги; • Агроластер тизимида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва эркин шартномавий муносабатларни амалга ошириш, хўжалик юритишда жахон амалиётидаги тажрибалардан фойдаланган ҳолда бошқаришни такомиллаштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Ш.Мирзиёев. Эркин фаровон, демократик Ўзбекистон Давлатини биргаликда барпо этамиз Т.: Ўзбекистон, 2016. 15-б. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020й. 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/2020_yilgi_murojaatnoma. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони билан тасдиқланган 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган " Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси".lex/uz https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/2020_yilgi_murojaatnoma_prezidentning_maruzasidan_asosiy_tezislar American Journal of Business Management, Economics and Banking Volume 12 May, 2023 P a g e | 144 www.americanjournal.org 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020й. 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/ 5. .Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сонли фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси" Lex/uz 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сонли "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори.Lex/uz. 7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли фармони билан "2022 - 2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"Lex.uz. 8. Саидов М.Ҳ, Очилов И.С. Мева-сабзавотчиликда замонавий кластерларни шакллантириш масалалари, уларнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари. Ўқув-услубий қўлланма. – Тошкент: ТДАУ, 2019. 5- бет. 9. М. Портер Конкуренция / Майкл Э. Портер; пер. с англ. – М.: Вильямс, 2006. – 256 с. 10. М. С.Юсупов "Агросаноат интеграцияси" Ўқув қўлланма. - Т. 2015й. 49-363 б. 11. Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари.stat.uz 12. Ўзбекистон Миллий ахборотлар агентлиги.http://uza.uz/posts/ 13. Андижон вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси 14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий веб-сайти. https://www.agro.uz/agroklasterlar-va-kooperatsiyalar/#1627303540327-5870b9c2-be30. https://www.norma.uz/bizning_sharhlar/2020_yilgi_murojaatnoma_prezidentning_maruzasidan_asosiy_tezislar