AMERICAN Journal of Language, Literacy and Learning in STEM Education Volume 02, Issue 05, 2024 ISSN (E): 2993-2769 388 Journal of Language, Literacy and Learning in STEM Education www. grnjournal.us ТАСВИРИЙ САНЪАТ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ Дилдора Tўраева, Камолиддин Беҳзод номидагиМиллий рассомлик ва дизайн институти 2 bosqich talabasi Аннотация: Ушбу мақолада тасвирий санъатнинг пайдо бўлиши, унинг ривожланиш йўллари, қадимги дунёдаги рангтасвир намуналари ҳамда Ўзбекистон ҳудудидаги илк тасвирий санъат намуналари ҳақида маълумотлар берилган. Калит сўзлар: тасвирий санъат, рангтасвир, ритм, симметрия, ҳайкалтарошлик, реализм Тасвирий санъатнинг келиб чиқиши, унинг ўзига ҳос хусусиятларига алоҳида тўхталиб ўтсак. Тасвирий санъат — рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графикани бирлаштирган нафис санъат тури; воқеликни унинг осонгина илғаб олинадиган фазовий шаклларда кўргазмали образларда акс эттиради. Тасвирий санъат турлари ўз хусусиятларига қараб реал борликни объектив мавжуд сифатлари — ҳажм, ранг, фазо, шунингдек, предметнинг моддий шакли ва нурҳаво муҳити, ҳаракат ва ўзгаришлари хиссини яратади, бунда тасвирнинг ҳиссий конкретлилигидан иллюзионизмга. ўтиш мумкин. Тасвирий санъат фақат кўриш мумкин бўлган нарсаларнигина тасвирлаб қолмай, балки асарларида ҳодисаларнинг вақтинчалик ривожи, унинг у ёки бу қисми (фабула), эркин ҳикоянавислик, динамик ҳаракатларни ҳам акс эттириб, дунёни ғоявий ўзлаштириш имкониятларини кенгайтиради. Тасвирий санъат инсоннинг руҳий киёфасини, унинг ўзгалар билан ўзаро муносабатларини, тасвирий ҳолатнинг психологик ва эмоционал мазмунини ҳам ёритади. Баъзан мавжуд бўлмаган, рассом тасаввурининг маҳсули бўлган образларни ҳам юзага келтиради. Инсоният тарихидаги турли даврларни акс эттиради. Даврнинг фақат ҳиссий ҳолатигина эмас, балки унинг ғоявий моҳияти, сиёсий, фалсафий, эстетик ва этик ғоялари ҳам Тасвирий санъатнинг мазмунига айланади. Тасвирий санъат образларининг кўргазмалилиги рассомга ҳаётнинг муайян ҳодисасига ўз муносабатини юксак даражада ифодалашига имкон беради; шу туфайли ҳаётни билишнинг фаол шакли сифатида жамиятнинг ижтимоий ҳаётида, маълум тизимнинг оммавий онгини қарор топишида мухим роль ўйнайди. Оламни билишнинг шаклларидан бири сифатида ижтимоий онгни шакллантиради ҳамда халқ орзу-умидларини ифодалаш шакли сифатида ҳам катта аҳамият касб этади. Замонавий шароитда умумгоявий курашларнинг бир бўлаги сифатида намоён бўлади. Инсониятнинг меҳнат фаолияти, эътиқодлари, диний қарашлари заминида тасвирий санъат пайдо бўлган ва ривожланган. Қадимги тош асрининг илк босқичидаёқ инсон ўз эҳтиёжи учун зарур бўлган буюмларни яратиш, либос, турар жойлар тайёрлаш жараёнида қулайлик, мақсадга мувофиқлик тушунчалари ривожланиб, ритм, симметрия ҳисси ортди. Мархумлар билан видолашув, дафн маросимларида мархумлар қабрига турли буюмлар кўйиш одатларида Тасвирий санъатнинг фазовий фикр юритиш, фазовийлик, кенглик, олам тушунча ва тасаввурлари шаклланиб борди. Тош, суяк, кейинчалик сополдан ишланган турли шакл ва ҳайкалларда, қоятошларга, гор деворларига чизилган, рангда ишланган расмларда ибтидоий инсоннинг меҳнат фаолияти, дунё, борлиқ ҳақидаги ўйхаёллари, ўзга дунё тўғрисидаги тасаввурлари мужассамлашган. AMERICAN Journal of Language, Literacy and Learning in STEM Education Volume 02, Issue 05, 2024 ISSN (E): 2993-2769 389 Journal of Language, Literacy and Learning in STEM Education www. grnjournal.us Ижтимоий жамоа тузумининг инқирози ҳамда меҳнат тақсимотининг юзага келиши, ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралиши Тасвирий санъат ривожида муҳим ўринни эгаллайди. Тасвирий санъат инсон фаолиятининг маълум соҳасига айланиб давр руҳияти, унинг сиёсий, маънавий ва ниҳоят эстетик қарашларини акс эттирувчи манбага айланди. Қадимги Шарқ мамлакатларида, жумладан Қадимги Мисрда Тасвирий санъат инсоннинг дунё, борлиқ тўғрисидаги тушунча ва тасаввурларини, худолар даражасига кўтарилган фиръавнларни улуғлаш қуролига айланди. Юнонистонда Тасвирий санъат жамиятнинг эркин фуқаросига қаратилган ва антик мифологиянинг ғояларини пластик моддийлаштирилган кўринишида камол топди, Қадимги Рим реализмида мураккаб инсон жисми намоён бўдди. Инсоният цивилизациясининг муҳим ўчоқларидан ҳисобланган Ўрта Осиё, унинг ажралмас қисми Ўзбекистон ҳудудида ҳам Тасвирий санъат ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин эгаллаб, давр ҳамда инсон тафаккуридаги нозик ўзгаришларни ўзида акс эттиради. Зараутсой расмлари, Хоразм, Суғд, Бақтрия маҳобатли ҳайкал ва рангтасвирлари шунинг далилидир. Ўрта асрлар Тасвирий санъати услуб жиҳатидан рангбаранг, турлари кенг ва хилмахил, бу даврда маҳобатли ҳайкалтарошликнинг нодир намуналари юзага келди. Ҳиндистон, Индонезия, ҲиндиХитой ўлкаларида бетакрор ҳайкалтарошлик асарлари яратилди. Ўрта Шарқ мамлакатларида миниатюранинг ўзига хос тури яратилган бўлса, Ўрта аср Европа маданиятида ҳайкалтарошлик ва рассомлик диний эътиқод ва дунёқарашлар заминида ўзига хос йўналиш ва, мазмун кашф этди, икона санъати равнақ топди. Роман услуби ва готикааа барпо этилган меъморий обидаларда санъатлар синтезининг ажойиб намуналари яратилди. 13-16-асларда Тасвирий санъатда дунёвий мавзу ва қарашларнинг кучайиб бориши тасвирларда борлиқда мавжуд шакл ва кўринишларнинг ортиши билан белгиланади. Шу ҳаракат ва тараққиётда Тасвирий санъатнинг қонунқоидаларини илмий асосда ўрганишга қизиқиш ортди. Оптика, анатомия, перспектива, нурсоя назариясига оид муҳим тадқиқотлар қилинди. Мойбўёқ техникаси мукаммаллашди, ижодкорлар антик санъат анъаналарига таянган ҳолда Уйғониш даври инсонпарварлик ғояларини моддийлаштиришга ҳаракат қилди. XVII-XIX-асрларда Тасвирий санъат услуб жиҳатидан рангбаранг, миллий маҳаллий мактаблар ривожи билан санъат оламининг кенгайиши бошланди. Бу даврда, айниқса, монументал санъат ўзининг ҳақиқий гуллаш даврини бошидан кечирди, рассомлар, меъморлар, ҳайкалтарошлар, ҳунармандлар санъатлар синтезининг ажойиб намуналарини яратдилар. Бу ютукларда рассом ва ҳайкалтарошларнинг ўрни алохдда. Тасвирий санъат тур ва жанрлари кўпайди, реалистик йўналишдаги жанрлар (портрет, манзара, натюрморт, маиший жанр) етакчи ўринга чиқа бошлади. Уйғониш даври Тасвирий санъат ига хос бўлган вазминлик, чизиқ, ранг, фактура мутаносиблиги ўрнини жўшқин шакл ва ранглар ўйини эгаллаб безакдорлик хусусиятларининг ортиши кабилар кузатилади. XVII-асрдан Тасвирий санъатда классицизм йўналиши ҳукм сургани ҳолда борлиқни ўзига ўхшаш шаклларда акс эттирувчи асарлар яратилиши ортиб борди. Академик таълим тизимининг йўлга қўйилиши проф. санъат мактабларининг тараққиётини таъминлади. Мумтоз (классик) реалистик (академик) санъат услубларидан чекиниш, ноанъанавий услублар AMERICAN Journal of Language, Literacy and Learning in STEM Education Volume 02, Issue 05, 2024 ISSN (E): 2993-2769 390 Journal of Language, Literacy and Learning in STEM Education www. grnjournal.us излашга интилиш бошланди. Бу ҳол импрессионизм, постимпрессионизм ва бошқа услубларнинг шаклланиши ва ривожланишида ўз ифодасини топди. XX-асрда тасвирий санъатда мураккаб ва зиддиятли давр бўлди. Бир томонда классик реалистик санъатнинг талаб ва услублари саклангани ҳолда уни ифодавийлигига эътибор қаратилишида, ишланган ҳар бир образни чуқур мажозий мазмунлар билан тўлдиришга интилиш кузатилса, аксинча ноанъанавий Тасвирий санъат услубида янги ифода ва тасвир воситаларини топишга, бутунлай янгича санъат яратишга интилиш харакати кучлилиги намоён бўлмоқда. Ўзбекистон Тасвирий санъати жаҳон ҳамжамиятида содир бўлаётган жараёнлар билан ҳамнафас бўлиб, ҳар бир ижодкор ўз қараш ва кечинмаларини янгича услуб ва шаклларда ифода этишга интилиши билан характерланади.