id	author	title	date	pages	extension	mime	words	sentence	flesch	summary	cache	txt
egc-217	Маҳмудов Юсуп Ғаниевич; Аллаёров Джура Хайкалович	РАҲБАРНИНГ МАЪНАВИЙ АХЛОҚИЙ ФАЗИЛАТЛАРИ	2024	3	.pdf	application/pdf	713	49	94	Date: 29th June 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 8 | P a g e – бўладиган ўзгаришларни олдиндан кўра билиш зарур; – раҳбар қатъиятли, тиришқоқ, сабр-бардошли бўлиши керак; – раҳбар учрайдиган ҳар хил қийинчилик ва тўсиқларга тайёр туриши, уларни иродавий қатьиятлилик билан енгиши зарур; – раҳбар мақсадни аниқ белгилаб, унга эришишга ҳаракат қилиши лозим; – раҳбар ҳар бир ишда масъулиятни чуқур ҳис этиши керак; – раҳбар фаолият соҳаси юзасидан етарли даражада илмий-амалий ахборотга эга бўлиш зарур; – мунтазам равишда раҳбарлик фаолиятини олдиндан қатьий режалаштириш ва унга амал қилиш шарт; – раҳбар шерикларини ўзи илгари сурган янги ғояни амалга оширишга кўндириши, даъват қилиши ва йўналтириши даркор; – раҳбар иш юритишда мустақил бўлиши керак; – раҳбар маълум бир пайтларда таваккалчиликка йўл қўйиши ва унинг натижасини тасаввур қила олиши, шу тариқа юксак самарадорликка эришиши зарур. Бундан ташқари, раҳбар психологиясини маънавий жиҳатдан шакллантириш учун қуйидаги махсус фазилатлар ҳам зарур: – раҳбар ташаббускорлик, доимо янги имкониятларни излаб топиши лозим; – раҳбар вақтдан, шунингдек, жамиятдан ҳамиша унумли фойдалана олиши керак; – ҳаётда ҳар доим бошқалардан бир қадам олдинда юриши лозим; https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference.	cache/egc-217.pdf	txt/egc-217.txt
