E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 30th October 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 20 | P a g e ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2019-2022 ЙИЛЛАРИДА БАЧАДОН БУЙНИ САРАТОНИНИ I-II ВА III-IV БОСҚИЧЛАРДА АНИҚЛАШ КЎРСАТГИЧЛАРИ Захирова Н. Н. Джанклич С. М. Ахмедов О. М. Туйчиева С. С. Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази Мақсад: Ўзбекистон Республикасида 2019-2022 йиллар ичида бачадон буйни саратонини I-II эрта ва III-IVкечки босқичларда аниқлаш бўйича таҳлил қилиш. Материал ва усуллар: Республика Ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология Илмий Амалий Тиббиёт Марказлари филиаллари томонидан тақдим этиладиган Республикамиздаги бачадон буйни саратони ҳақидаги барча статистик маълумотлар қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган 7SSV «Хавфли ўсма касалликлари ҳақида маълумот» назорат-ҳисоб ҳужжат шакли изланишимизнинг объекти ҳисобланади. Натижа: Ўзбекистон Республикасида онкологик касалликлар структурасида бачадон буйни саратони онкологик касалликлар ичида иккинчи ўринни эгаллайди. Таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, 2019-2022 йил давомида Республикамиз ҳудудида бачадон буйни саратони билан бирламчи аниклаганлар: 2019 йил (1863 та) 67.0 % I-II босқичларда, 24.2% III босқичда 4,2% IV босқичда, 2020 йил (1642 та) 64.8 % I-II босқичларда, 27.2% III босқичда 5,3% IV босқичда, 2021 йил (1827 та) 60.2 % I-II босқичларда, 22.2% III босқичда 10.6% IV босқичда, 2022 йил (1851 та) 71.0 % I-II босқичларда, 23.1% III босқичда 4,6% IV босқичда. Хулоса: Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида бачадон буйни саратонини I-II эрта босқичларда аниқланган беморлар сонини ортган ва III- IV кечки боскичларда аникланиши камайган деган хулосага келиш мумкин. https://eglobalcongress.com/index.php/egc