E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 30th October 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 21 | P a g e ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА ДОИР АСАРЛАР ВА ДАРАЖАЛАРИ Ибрагимова Сурайё Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти ва Ҳадичаи Кубро аёл қизлар ислом таълим муассасаси катта ўқитувчиси Аннотация Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабига доир асарлар ва даражалар, Имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш Шайбонийнинг ҳанафий мазҳабидаги ўрни хақида сўз юритилган. Калит сўзлар: “Зоҳирур ривоя”, “Усул”, “Наводир”, фиқҳ, ҳадис, ҳанафий мазҳаби, фиқҳий мазҳаб, “Асл” асари, “Мабсут” асари, Абу Ҳанифа. Абстракт. В данной статье рассматриваются труды и степени ханафитской школы, роль имама Мухаммада ибн Хасана аль-Шайбани в ханафитской школе. Ключевые слова: «Захирур Ривая», «Усул», «Навадир», правоведение, хадисы, ханафитская школа, «Асл», «Мабсут», Абу Ханифа. Abstract This article discusses the works and degrees of the Hanafi school, Imam Muhammad ibn Hasan al-Shaybani's place in the Hanafi school. Key words: "Zahirur Rivaya", "Usul", "Nawadir", hadith, Hanafi madhhab, "Asl", "Mabsut", Abu Hanifa. Ироқда пайдо бўлиб, шарқ ўлкаларида кенг ёйилган ҳанафий мазҳабининг яхлит мазҳаб бўлиб шаклланиши, ундаги тарқоқ фатволарни бир ерга тўплаб, сараланиши ва ҳозирги кунимизгача бус-бутун ҳолда етиб келишида имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг катта хизматлари бор. Чунки у зотнинг қолдирган асарлари ҳанафий мазҳабидаги барча китобларнинг асоси ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабининг китоблари қуйидаги уч қисмдан иборат: https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 30th October 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 22 | P a g e Биринчи даража Бу даражадаги китобларни “Усул” деб аталади. Мазкур даражадаги китобларни “Зоҳирур ривоя” деб ҳам аталади. Улар имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммаднинг қавлларини ўз ичига олган бўлиб, имом Муҳаммад томонидан таълиф қилинган.1 Улар қуйидаги китоблар: 1. “Китобул асл”. Бу китобнинг иккинчи номи “Мабсут”. 2. “Китобуз-зиёдот”. 3. “Китобул Жомеъус-Сағир”. 4. “Китобул Жомеъул Кабир”. 5. “Китобус-Сиярис-Сағир”. 6. “Китобус-Сиярил Кабир”. Иккинчи даража Бу даражадаги китобларни “Наводир” деб аталади. Улар мазҳабнинг катта имомларидан ривоят қилинган бўлиб, мазкур олти китобга кирмай қолган масалалардир. Наводир китобларга имом Муҳаммаднинг ўша машҳур олти китобидан бошқа “Касаниёт”, “Ҳоруниёт”, “Журжониёт”, “Руқайёт” китоблари ва Ҳасан ибн Зиёднинг китобларига ўхшаш китоблар киради. Бу даражадаги китоблар аввалги даражадаги китоблардан паст ҳисобланади. Агар бир масала усулда ва наводирда келган бўлса, усулдагиси олинади. Учинчи даража Фатволар ва воқеъалар китоблари. Бунда кейин келган мужтаҳидлар мазҳабнинг аввалги мужтаҳидларидан ривоят келмаган масалаларда ўзларидан савол сўралганда берган жавоблари йиғилган бўлади. «Кейин келган мужтаҳидлар»дан мурод Абу Юсуф ва Муҳаммад ҳамда улардан сўнг келганларнинг асҳобларидир. Улар кўпчилик бўлиб, хабарлари табақот китобларида келган. Мазкур уч қисмнинг қўшилишидан Ҳанафий мазҳаби ташкил бўлади. Ҳанафий махҳабининг асосини ташкил қилган асарларнинг кўп қисми 1 Ҳамидулла Аминов, Соатмурод Примов, Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари. Тошкент. Мовароуннаҳр. 2017. https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 30th October 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 23 | P a g e Имом Муҳаммадга оиддир.2 Қуйида Имом Муҳаммаднинг асарларини алоҳида келтирамиз: 1. Китобул асл (иккинчи номи Мабсут) 2. Жамиус сағир 3. Жамиъул кабир 4. Сиярус сағир 5. Сиярул кабир 6. Зиёдот 7. Зиёдотул зиёдот 8. Осор 9. Муватто (Имом Моликдан ривоят қилган нусхалари) 10. Ҳужжату ъала аҳли Мадина 11. Китабул касб 12. Китабул хиял 13. Амолий 14. Наводир Абдулкарим Зайдон Шайбоний: “Абу Ҳанифа фиқҳ йўналишида асар битмади, унинг сўзлари бизгача Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасанлар (раҳимаҳумаллоҳ) орқали етиб келди”, деб ёзади. Имом Муҳаммаднинг барча китоблари бизгача етиб келган. Аллома Дасуқийнинг айтишича, у зот фиқҳни илмий услубда китоб шаклига келтирган биринчи олим эдилар. Фойдаланилган адабиётлар 1. Ибн Саъд, Табақотул кубро. 2. Надвий, Ал-имом Муҳаммад ибн Ҳасан аш-Шайбоний. 3. Самъоний, Ал-ансоб. 4. Заҳабий, Маноқибул имом Аби Ҳанифа ва соҳибайҳ. 5. Заҳабий, Сияру аъломин нубало. 6. Хатиб Бағдодий, Тариху Бағдод. 2 Ибн Обидин “Мажмаъу росаили Ибн Обидин” Аламул кутуб, Байрут. 2000 https://eglobalcongress.com/index.php/egc