E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 30th January 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 18 | P a g e ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ ДОИРАСИДА Е-ТИР ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ б/х полковниги М. М. Хамраев. Божхона институти Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг 2023 йил 28 ноябрдаги 19-ПА 1-15014-хдфу-сон топшириғига мувофиқ, жорий йилнинг 11-12 декабрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти раислиги доирасида божхона хизматлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишини юқори даражада ўтказилди. Бу анжуманнинг мамлакатимизда илк бор Божхона қўмитаси масъуллигида ўтказилганлиги туркий тилли давлатлар орасида ўзаро ишонч, дўстлик ва қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, минтақада тинчликни таъминлаш, савдо ва инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда барча соҳаларда ҳамкорлик қилишдек шарафли вазифани божхоначилар зиммасига юклади. Туркий давлатлар ташкилоти бугунги кунда шаклланаётган янги дунё тартиботи ва халқаро институтлар тизимида ўзига хос муҳим ўринга эга бўлиб бормоқда. 170 млн.дан ортиқ аҳолини қамраб олган Ташкилотнинг ҳудуди катта иқтисодий имкониятлар макони ҳамдир. Мисол учун, Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотига 2019 йилнинг сентябрь ойида аъзо бўлиб киргандан буён, аъзо давлатлар билан товарлар ташқи савдо айланувимизнинг ҳажми 23 фоизга (+ 1,5 млрд. долл.) ошди, экспорт ва импорт товарлари ташилган транспортлар сони эса 65 фоизга (+ 495 минг та) ортди. Бугунги кунда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Венгрия давлатларининг тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилаётган хўжалик субъектларимизнинг сони 12 мингга етиб, экспортда 4 минг тани, импортда 8 мингтани ташкил этмоқда. Бу борада Ўзбекистон томонидан 2019 йилдан буён туркий мамлакатлар ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 50 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган. https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 30th January 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 19 | P a g e Мамлакатимизнинг шу йилда Ташкилотга раислиги даврда 100 дан зиёд турли тадбирлар ўтказилди. Муҳтарам Президентимизнинг Ташкилот равнақига қўшаётган улкан ҳиссаси ва фаол иштироки учун шу йилнинг ноябрь ойида “Туркий дунёнинг олий ордени”ни билан тақдирланганликлари божхоначиларни ушбу майдонда янада ташаббускор бўлишни тақозо этди. Албатта, бундай кўрсаткичларни янада ошишида божхона хизматларимиз ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Тадбир давомида божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича бир қатор масалалар кўриб чиқилган бўлиб, буларнинг ичида ягона транзит тармоғини шакллантириш билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилишга алоҳида эътибор берилди. Маълумки, бу йўналишда ҳозирда кўплаб ташаббуслар амалга оширилмоқда. Озарбайжон давлати ташаббуси билан Транскаспий халқаро ўрта йўлагининг ягона маълумотлар портали, Қозоғистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Узлуксиз транзит” концепцияси шулар жумласидандир. Шу ўринда, ТИР конвенциясининг электрон ТИР процедурасига тўлиқ ўтишни назарда тутувчи 11-иловаси 2021 йил майдан кучга кирганлиги алоҳида аҳамият касб этади. “eTIR” процедураси божхона расмийлаштируви вақтини қисқартиришдан транспорт харажатларини камайтиришгача бир қатор афзалликларга эга. Ушбу процедура барча мамлакатлар eTIR халқаро тизимига уланган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин. Бу халқаро тизимга Озарбайжон, Ўзбекистон ва Грузия қўшилган бўлиб, 2022 йил декабрда дунёда илк бор Озарбайжон ва Ўзбекистон биринчи eTIR ташувини амалга оширди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг октябрь ойида БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти учун махсус дастурига (СПЕКА) аъзо мамлакатлар раҳбарлари Олий Кенгаши доирасида Боку декларацияси маъқуллаган. Унга кўра, 2024 йилда eTIR ташувини амалга ошириш устувор вазифа эканлиги белгиланди. Ўзбекистон Республикасининг 1995-йил 31-августдаги 131-I-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси “Тир карнетларидан https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 30th January 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 20 | P a g e фойлаланган холда юкларни халқаро ташиш бўйича (1975йил Женева)” божхона конвенциясига қўшилди (кейинги ўринларда конвенция деб юритилади). Конвенцияга кўра, юк ташувчи қуйидаги имтиёзлардан фойдаланади: - Транзит мамалакатларнинг оралиқ божхона органларида текширишдан озод қилиш; - Божхона кузатувидан озод қилиш; - Қўшимча суғуртадан озод қилиш; - Тир карнетининг ягона транзит хужжатидан (декларациядан фойдаланиш) ТИР . Маълумот учун : ТИР Карнети бу- карнет бўйича ташиладиган халқаро кафолат (100 000 евродан ортиқ бўлмаган миқдорда) мавжудлигини тасдиқловчи халқаро транзит хужжати. Бугунги кунда ТИР Конвенциясига 78та давлат аъзо бўлиб, 65та давлат ТИР процедурасидан фойдаланиши мумкин. Транспорт операторлари томонидан ТИР карнетдан фойдаланиш турли талаб ва процедураларининг мураккаблиги ва юкларни ташиш учун миллий йиғимларни ошиши кабилар билан белгиланади. Бироқ унинг қоғоздаги чекловлари ТИР тизимини глобал ахборот технологиялари асрига нисбатан заиф қилиб қўйди. Шу муносабат билан ТИР конвенсиясининг 11-иловаси 2021-йил 25-майдан кучга кирди.Ушбу илова халқаро Е-ТИР тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Маълумот учун: Е-ТИР халқаро тизими- ТИР процедурасида иштирок этувчи томонлар ўртасида электрон ахборот алмашиш учун ишлаб чиқилган ахборот тизими, транзит ҳужжатининг электрон эквиваленти-ТИР карнетдир. Тир карнетни рақамлаштириш бир қатор афзалликларга эга: - Қоғоз ва штамплардан фойдаланишни бекор қилиш орқали расмиятчиликни камайтириш; - электрон декларицияни масофадан тўлдириш ва халқаро кафолатни олиш; - товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни бошқа транзит мамлакатлардан бир зумда олиш; https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 30th January 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 21 | P a g e - қоғоз харажатларини камайтириш; - Юқоридаги харитада халқаро тизимга уланиш бўйича минтақадаги ҳолат берилган бўлиб, дастлабки Е-ТИР га асосан мултимодал халқаро ташиш ўзбек ташувчилари томонидан (Арк-булоқ божхона пости / Авиаюклар божхона пости- Озарбайжон Баку аэропорти/Баку карго терминали йўналишида) №JX95000448-сонли электрон Тир китобчасига асосан амалга оширилди. Жараёнга Е-ТИР тизимининг халқаро ва миллий тажрибалари тадбиқ этилди. Натижада расмийлаштирув жараёнини рақамлаштириш орқали дунёнинг исталган нуқтасидан маълумотлар олиш имкониятига эга бўлинди. Ушбу амалга оширилган тадбир 2023 йилнинг 11 январь куни БМТ (https://unece.org/) ва Турк давлатлари ташкилотларининг (https://www.turkicstates.org/en/haberler/azerbaijan-and-uzbekistan- conducted-first-global-etir-transport-operation-in-the-world_2742) расмий интернет сайтларида ёритиб борилди. Таъкидлаш жоизки, 2023 йил 24-ноябрдаги БМТ нинг Марказий Осиё давлатлари иқтисодий ўсиши доирасидаги махсус дастур (СПЕКА) иштирокчи давлатларининг Олий кенгашида Баку Декларацияси ҳамда мультимодал ташишлар бўйича маълумотлар алмашинувини рақамлаштириш бўйича Йўл Харитаси Транскаспий транспорт йўлагида БМТ нинг халқаро стандартлари қўлланилиши лозимлиги белгилаб қўйилган эди. https://eglobalcongress.com/index.php/egc https://unece.org/ https://www.turkicstates.org/en/haberler/azerbaijan-and-uzbekistan-conducted-first-global-etir-transport-operation-in-the-world_2742 https://www.turkicstates.org/en/haberler/azerbaijan-and-uzbekistan-conducted-first-global-etir-transport-operation-in-the-world_2742 E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 30th January 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 22 | P a g e Юқоридаги Йўл Харитасига асосан аъзо мамлакатлар божхона органлари, ваколатли иқтисодий оператори ҳамда миллий суғурта ташкилотлари 2024 йилга қадар халқаро Е-ТИР тизимига ўтишни бошлашлари ва 2025 йилдан ушбу тизимдан фойдаланишга ўтишлари таъкидланган. Шунга кўра ҳозирда юртимизда ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда. Туркий давлатлар ташкилоти раислиги доирасида божхона хизматлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида ҳам айнан ушбу тизимга ўтишдаги тажриба, йўл қўйилаётган хато-камчиликлар ва уларни олдини олиш чоралари ҳамда келажакдаги халқаро хамкорликни янада кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилди. Тадбир якунида ТИР конвенциясининг рақамли ечимларини жорий этиш жараёнини тезлаштириш мақсадида, Ташкилот доирасида ҳамкорлик йўналишларини акс этувчи Йўл харитасини ишлаб чиқиш ҳамда eTIR ташувлари бўйича минтақавий ўзаро ҳамкорликдан иборат - Экспертлар ишчи гуруҳи тузиш таклифи Божхона Қўмитаси Раиси томонидан берилди. https://eglobalcongress.com/index.php/egc