E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 60 | P a g e XIX АСР ОХИРЛАРИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА БУХОРО АМИРЛИГИ ҒУЗОР БЕКЛИГИДАГИ АҲОЛИ МАСКАНЛАРИ Эргашев У. Қ. Иқтисодиёт ва педагогика университети Нодавлат таълим муассасаси мустақил изланувчиси Аннотация XIX аср охирлари – ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги Ғузор беклигидаги аҳолининг яшаш манзиллари амлокликлар бўйича таҳлил қилиниб, аҳолининг уруғлари тўғрисида мулоҳазалар келтирилган. Мақолада шу масалалар бўйича айрим истиқболли маълумотлар муҳокама қилинган. Таянч сўзлар: Беклик, “амлок” (мулк, мулклик, амлоклик), амлокдорлар, қовчин, қўнғирот, сарой, батош, ҳардури, улус, қайчили, қўш-тамғали. ПОСЕЛЕНИЯ В ГУЗАРСКОМ БЕКСТВЕ БУХАРСКОГО ЭМИРАТА В КОНЦЕ XIX- НАЧАЛЕ XX ВЕКА Эргашев У.К. Самостоятельный исследователь негосударственного образовательного учреждения экономико- педагогическщого университета Аннотация В конце XIX- начале XX века были проанализированы населённые пункты Гузарского бекства Бухарского эмирата по амлокам и даны свои мнения о происхождении населения. В статье обсуждаются некоторые перспективные информации по этим вопросам. Ключевые слова: Бекства, “амлок”(собственность), амлокства, ковчин, кунгират, сарай, баташ, хардури, улус, кайчили, куштамгали. E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 61 | P a g e RESIDENTAL AREAS OF BUKHARA EMIRATES GUZOR PRINCIPALITY AT THE END OF XIX CENTURY AND AT THE BEGINNING OF XX CENTURY Ergashev U.K. Inderependent researcher of the University of Economies and Pedagogy non-governmental edicational establishment Annotation: At the end ot XIX century and at the beginning of XX century residential areas of Bukhara emirates Guzor principality were analyred assording to the amloks and given conciderations abaut offsprings of population. In the article perspective informations are discussed base on these issues. Keywords: Principality, “ amlok” , kovcnin, kungirot, saroy, batosh, harduri, ulus,kaychili, kush-tamgali. XIX аср охирлари – ХХ аср бошларида Ғузор беклиги ёки вилояти алоҳида маъмурий-ҳудуди бирлик сифатида Бухоро амирлиги таркибида бўлиб, Қашқадарё воҳасининг жануби-ғарбий қисмларидаги ҳудудларни ўз ичига олган. Бу даврда, хусусан, XIX асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида Қашқадарё воҳаси Қарши, Чироқчи, Хузор (Ғузор), Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб каби “беклик” ёки “вилоят” деб аталган маъмурий- ҳудудий бирликлардан иборат бўлган. Ушбу бирликлар амирликнинг бошқа ҳудудларининг кўпчилигида бўлгани каби “амлок” (мулк, мулклик, амлоклик) деб аталувчи ўнлаб маъмурий бирликларни қамраб олган. Ҳар бир амлоклик таркиби эса бир неча ўнлаб ёки юзлаб қишлоқлар мавжуд бўлган. Аввало шуни айтиб ўтиш керак, бу даврда Бухоро амирлиги маъмурий- ҳудудий жиҳатдан Кармана, Хатирчи, Зиёвуддин, Нурота, Қарши, Китоб, Шаҳрисабз, Чироқчи, Яккабоғ, Хузор (Ғузор), Бойсун, Шеробод, Денов, Карки, Чоржўй, Ҳисор, Кўлоб, Қоратегин, Дарвоз, Балжувон, Шуғнон- Рушон, Қўрғонтепа, Қободиён, Калиф, Бўрдалиқ, Қобоғли каби 27 та бекликка бўлинган. Ҳар бир беклик амир томонидан тайинланган ҳоким – беклар томонидан бошқарилган. Бекликлар эса амлокликларга бўлиниб, E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 62 | P a g e уларни амлокдорлар бошқарган. Амлокдорлар беклар томонидан тайинланган [1:63-64]1. Ғузор беклиги ҳудудий жиҳатдан бугунги Ғузор тумани билан бирга ҳозирги Деҳқонобод тумани ва Қамаши туманининг бир қисмини, яъни ушбу туманнинг Ғузор туманига туташ қишлоқларини ўз ичига олиб, шимол-ғарбда Қарши беклиги, шимоли-шарқда Яккабоғ беклиги, жанубда Бойсун ва Шеробод бекликлари, жануби-ғарбда эса Карки бекликлари билан чегарадош эди. Шу билан бирга, Ғузор беклиги аҳолиси шимолда Чироқчи, шимоли-шарқда Шаҳрисабз, ғарбда Бурдалиқ, жануби-ғарбда Калиф (Келиф), жануби-шарқда Денов бекликлари билан нисбатан яқин ҳудуд сифатида ўзаро иқтисодий ва маданий алоқаларда бўлиб келган. Хузор (Ғузор) беклигининг бошқарув маркази Ғузор шаҳри бўлиб, бекликка қарашли амлокликлар қуйидагича бўлган: Афғонбоғ, Эскибоғ, Ёрти-тепа, Ўрайи-калон, Карсанг, Ғармистон, Қамай, Белибойли, Ғуршак [2:297-304]2. Ушбу амлокликларнинг сезиларли бир қисми Қашқадарё воҳасининг жанубий ва жануби-ғарбий қисмида жойлашиб, Сурхондарё воҳаси билан тоғлар орқали туташиб кетган эди. Ғузор беклиги Қашқадарё воҳасининг бошқа вилоятларига нисбатан бирмунча кам амлокликка бўлинган бўлиб, улар орасида Ғармистон Ғузор шаҳрининг шимоли-ғарбидаги қишлоқларнинг бир қисмини, Афғон-боғ Ғузор шаҳридан шимолдаги қишлоқларни, Бели-бойли эса бекликнинг жануби-шарқидаги бир неча қишлоқларни ўз ичига олган. Ғузор беклигидаги 9 та амлокидан бир қисми туркий (ўзбек), бир қисми эса эроний (суғдий, тожик) тиллари негизидадир. Ғузор амлокликлари орасида Ёрти-тепа, Қамай, Бели-бойли номлари туркий, Эски-боғ, Ўра-йи калон туркий-форсий аралаш, Ғуршак, Ғармистон номлари эса эроний (суғдий, форс-тожик) сўзларидан ташкил топган. Афғон-боғ амлокининг номи эса эҳтимол Ғузор шаҳрида тижорат билан шуғулланган афғонистонлик аҳоли билан алоқадор бўлиши мумкин. Ғузордаги амлокликларнинг бундай номланиши албатта ўз даврининг ижтимоий-маданий ва этник ҳолати билан боғлиқ бўлиб, бу ҳудудда асосан ўзбеклар, ва тожиклар араблар яшар эдилар. 1 Материалы по районированию Средней Азии. Кн.1: Территория и населения Бухары и Хорезма. Часть 1: Бухара. – Т.: Туркпечать, 1926. – С. 63-64. 2 Населенные пункты Бухарского эмирата (конец XIX – начало XX в.) / Материалы к исторической географии Средней Азии. Под. Ред. А.Р. Мухаммеджанова. – Т.: Университет, 2001. – С. 297-304. E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 63 | P a g e Ғузор беклигидаги ушбу амлокларнинг катта қисмида ўнлаб қишлоқлар жой олган бўлиб, уларнинг кўпчилиги ўзбек уруғлари – қовчин, қўнғирот, сарой, батош уруғлари билан боғлиқлиги кўзга ташланади. Шунингдек, Ғузор шаҳри ва атрофларида ўзларининг бирор уруғ билан боғламайдиган ўзбек аҳоли яшаб, улар асосан, деқҳончилик, боғдорчилик, савдо-сотиқ ва ҳунармандлик билан шуғулланганлар. Тожиклар эса Ғузор шаҳрида истиқомат қилувчи, асосан ҳунарманд ва савдогарлардан иборат тожик тилли аҳоли ва бекликнинг жанубий қисмидаги тоғлик ҳудудларда яшаган “ҳардури” деб аталувчи тожик тилли этник гуруҳдан иборат бўлган [3:102]3. Шу билан бирга, Ғузор беклигининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Қарши беклигида араблар ҳам яшаб, Ғузор аҳолисининг бир қисмигина араблардан иборат бўлиб, улар ҳам Қаршига яқин ҳудудларда яшаганлар[4:191-205] 4. Ғузор беклигига қарашли қишлоқ номларидан бир қисми этнотопонимлардан, бир қисми ижтимоий-диний атамалардан, бир қисми эса қишлоқнинг табиий-географик хусусиятлари ва ҳоказолардан ташкил топганлиги кўзга ташланади. Жумладан, Қушбеги ҳужжатларида Эски-боғ амлоклигида Қўнғирот, Ҳардури, Ғуршак амлоклигида Улус Қанчуғли, Хўжа-балос (Барлос), Ёрти-тепа амлоклигида Калта-той, Қишлиқ, Қуччи, Қўш-тамғали, Ўра-и калон амлоклигида Қайчили, Ўра-и хурд амлоклигида Турк, Уйғир (Уйғур), Танги-Ҳарам амлоклигида Араб, Афғон-боғ амлоклигида Батош, Ҳардури, Керайит, Можор, Қирғиз-сарой, Чўмушли (Чўмичли), Қамай амлоклигида эса Қозоқ, Сарт-бўкужли (Сарт-бўгажили) каби аҳоли масканлари номи учрайди. Ушбу жой номларининг асосий кўпчилиги қўнғирот, барлос, калта-той, қишлиқ, қутчи, батош, турк, уйғур, керайит, можор, қирғиз, сарой, қозоқ каби ўзбек уруғларининг номи билан боғлиқ бўлиб, XVI – XX аср бошларига тегишли “92 бовли ўзбек уруғи” рўйхатида ўрин олган[5:487-490]5. Шу ўринда, Ғузор беклигига қарашли қишлоқларнинг сезиларли бир қисми қўнғирот уруғи вакиллари яшайдиган аҳоли масканлари бўлганини айтиб ўтиш керак. Жумладан, Улус Қанчуғли, Қайчили, Қўш-тамғали 3 Муҳаммад Содиқҳоӌаи Гулшанӣ. Таърихи Ҳумоюн. Ба чоп тайёркунанда, мураттиб ва сарсухан Ӌӯрабек Нарзиев. – Душанбе, 2006. – С. 102. 4 Ражабов Р. Ўзбекистондаги араблар тарихи ва этноргафияси. – T.: Sharq, 2012. – Б. 191-205. 5 Султанов Т.И. Опыт анализа традиционных списков 92 «племен илатийа» // Средняя Азия в древности и средневековье. – М.: Наука, 1977. – С. 165­176; Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. – Тошкент: O‘zbekiston, 2015. – Б. 487-490. E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 64 | P a g e қишлоқларида қўнғиротлар таркибидаги улус, қайчили тўпларига мансуб аҳоли истиқомат қилишган. Хусусан, Ўра-и калон амлоклигидаги Қайчили номли қишлоқ эса қўнғиротларнинг бир тармоғи – қайчили тўпи билан боғлиқ равишда этнотопоним сифатида шаклланган. ХХ аср бошларида ўз асари “Таърих-и Ҳумоюн”да Муҳаммад Содиқхўжа Гулшаний ушбу этнонимни қўнғиротларнинг тармоқларидан бири сифатида қайд этиб ўтган. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, ушбу асарни нашр қилган тадқиқотчилар бу сўзни “қайчили” эмас, “қабчили” шаклида ўқиб, хатога йўл қўйишган [6:102]6. Қўнғиротларнинг “вохтамғали” тармоғининг “қайчили” номли тўпи (кичик тармоғи) учраб, уларнинг авлодлар ҳозирги Деҳқонобод туманида яшайдилар[7:352]7. Бу эса ушбу этнотопонимни қўнғирот уруғи вакиллари билан боғлаш имконини беради. Ғуршак амлоклиги таркибидаги Улус Қанчуғли қишлоғи номининг биринчи қисми “улус” атамаси қўнғиротларнинг бир тармоғи бўлмиш улус тўпи билан боғлиқ бўлса керак. Улус номли қишлоқлар мамлакатимизнинг бир қатор вилоятларида учраб, ХХ аср бошларида уларнинг кўпчилиги ўзларини қўнғиротларнинг бир тармоғи деб билишган. Айниқса, қанжиғали ва қўштамғали каби йирик тармоқ уруғларининг бир бўлими шу ном билан аталган [8:85]8. Ёрти-тепа амлоклигига қарашли Қўш-тамғали қишлоғининг номи ҳам қўнғиротларнинг йирик тармоқларидан бири – қўш-тамғали уруғи вакиллари яшайдиган қишлоқ маъносида шундай ном олган бўлса керак. Маълумки, ўзбек қўнғиротларининг йирик тармоқларидан бири шундай аталиб, ўзбек ва бошқа туркий халқлар таркибида бу этноним кўп учрайди[9:402]9. Юқоридаги жадвалда келтирилган Қамай амлоклиги таркибидаги Сарт- букужли номи ҳам этнотопоним бўлиши эҳтимоли юқори. Қушбеги ҳужжатларида бирмунча ноаниқ ёзилган ушбу жой номи аслида Сарт- бўгажили бўлиб, ҳозирги кунда Қамаши туманидаги қишлоқлардан бири шундай аталади[10:228]10. Дастлабки маъноси ҳиндчада “савдогар” бўлган “сартха”, “сарт” сўзи кейинчалик айрим жойларда экзо-этноним сифатида айрим уруғ тармоқларининг номига айланган. Сарт-бўгажили 6 Муҳаммад Содиқҳоӌаи Гулшанӣ. Таърихи Ҳумоюн. – Б. 102. 7 Нафасов Т. Қашқадарё қишлоқномаси. – Тошкент: Муҳаррир, 2009. – Б. 352. 8 Бегалиев Н.Б., Туробов А.М. Самарқанд топонимияси. – Самарқанд: СамДЧТИ нашриёти, 2015. – Б. 85. 9 Нафасов Т. Қашқадарё қишлоқномаси. – Б. 402. 10 Нафасов Т. Қашқадарё қишлоқномаси. – Б. 228. E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 65 | P a g e сарт+бўгажили этнонимлари қўшилишидан ҳосил бўлган. Қашқадарё қўнғиротларининг бир тармоғи вохтамғали уруғининг бир бўлими бўгажили деб аталиб, уларнинг бир кичик тармоғи “сарт” деб аталган[11:228]11. Қушбеги ҳужжатларидан маълум бўлишича, ХХ аср бошларида Қарши, Чироқчи, Ғузор бекликларида Қозоқ, Қозоқли деган қишлоқлар бўлиб, улар асосан ўзбекларнинг йирик уруғларидан бири бўлмиш манғитларнинг бир тармоғи бўлган. Ғузор беклигининг Қамай амлоклигидаги Қозоқ номли қишлоқ аҳолиси ҳам манғит уруғи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аслида Ғузор беклигида манғит уруғи вакиллари яшайдиган аҳоли масканлари мавжуд бўлган бўлса-да, бошқа этнотопонимлардан фарқли ўлароқ Ғузорда Манғит номли қишлоқ номлари деярли учрамаган. Фақатгина Афғон-боғ амлоклигида Манғит номли қишлоқ номи Қушбеги ҳужжатларида бир маротаба қайд этилган[12:93]12. Шу ўринда Қушбеги архивида қайд этилган Ғузор беклиги қишлоқлари номларидан айримлари бошқа ёзма манбаларда, хусусан, Бухоро амирлиги тарихнавислигига оид тарихий асарларда учрашини айтиб ўтиш керак. Бухоро амирлиги йирик тарихнависларидан бири Мирзо Сомий (ваф. 1907) ўзининг “Тарихи салотини манғитийа” (Манғит султонларининг тарихи) номли асарида Ғузор шаҳри ва бекликдаги бир қатор қишлоқлар номи тилга олинади. Жумладан, асарда Ёрти-тепа қишлоғи қўрғони ҳақида сўз бориб, Бухоро амирлиги шаҳзодаларидан бири, рус истилочиларига қарши Ғузор ва унинг атрофидаги истилога қарши кайфиятдаги сиёсий арбоб ва ҳарбийларнинг бошини бириктирган Абдумалик тўранинг Қарши беклигидаги Хонободдан чиқиб, Шаҳрисабзга йўл олганда ушбу қўрғонга тўхтаб ўтгани тилга олинади[13:100]13. Бу маълумот асосида Ёрти-тепа амлоклигида ўша даврда бошқарув маркази сифатида билинган “қўрғон” мавжуд бўлганлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу эса ҳар бир амлоклик ўзининг муайян қўрғони – ҳокимият марказига эга бўлиб, “амлокдор” ёки “амин”лар шу ердан туриб, иш юритган деган фикрга имкон беради. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, Мирзо Сомий Абдумалик тўранинг фаолиятини 11 Нафасов Т. Қашқадарё қишлоқномаси. – Б. 228. 12 Населенные пункты Бухарского эмирата (конец XIX – начало XX в.) / Материалы к исторической географии Средней Азии. – С. 93. 13 Епифанова Л.М. Неофициальная версия истории Бухары Мирза Абдулазима Сами “Тарих-и салатин-и мангитийа-и дар ас-салтана-и Бухара-и шариф” (2-я половина XIX века): Дисс. ... канд. филол. наук. – Ташкент, 1959; Сами Мирза Абдалазим. Тарих-и салатин-и мангитийа (История мангытских государей) / Изд. текста, пред., пер. и прим. Л.М. Епифановой. – Москва: ИВЛ, 1962. – С. 100. E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 66 | P a g e ёритар экан “Қарши қўрғони” ҳақида бир неча жойда тўхталиб ўтиши[14:99]14 билан бирга Ёрти-тепа қўрғонини тилга олиши ушбу қўрғоннинг анчагина муҳим стратегик жой бўлган, деган мазмундаги қарашга имкон яратади. Хуллас, XIX аср охирлари – ХХ аср бошларида Ғузор беклиги таркибидаги аҳоли масканлари билан қисқача танишиб чиқиш шундан дарак берадики, бу даврда ушбу маъмурий-ҳудудий бирлик анчагина кенг ҳудудларни ўз ичига олган бўлиб, ҳозирги кунда унинг ҳудудида асосан Ғузор, Деҳқонобод ва Қамаши туманлари ташкил этилган. Беклик даврида бу ерда юздан ортиқ қишлоқ мавжуд бўлиб, улар 9 та амлоклик (кичик туман миқёсидаги маъмурий тузилма) таркибида бўлган. Айрим амлокликлар 20- 25, ҳатто 30 та қишлоқни ўзида бирлаштирган бўлса, айрим амлокликлар эса 10-15 та атрофидаги қишлоқдан иборат бўлган. Маъмурий бўлинишлардаги бундай фарқлиликлар Ғузор беклигидаги аҳоли масканларининг географик жойлашуви, табиий-иқтисодий ҳолати ва бошқа омиллар билан боғлиқ бўлган. Адабиётлар 1. Материалы по районированию Средней Азии. Кн.1: Территория и населения Бухары и Хорезма. Часть 1: Бухара. – Т. 1926. – С. 63-64. 2. Населенные пункты Бухарского эмирата (конец XIX – начало XX в.) / Материалы к исторической географии Средней Азии. Под. Ред. А.Р. Мухаммеджанова. – Т.: Университет, 2001. – С. 297-304. 3. Муҳаммад Содиқҳоӌаи Гулшанӣ. Таърихи Ҳумоюн. Ба чоп тайёркунанда, мураттиб ва сарсухан Ӌӯрабек Нарзиев. – Душанбе, 2006. – С. 102. 4. Ражабов Р. Ўзбекистондаги араблар тарихи ва этноргафияси. – T.: Sharq, 2012. – Б. 191-205. 5. Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. – Тошкент: O‘zbekiston, 2015. – Б. 487-490. 6. Муҳаммад Содиқҳоӌаи Гулшанӣ. Таърихи Ҳумоюн. – Б. 102. 7. Нафасов Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир, 2009. Б. 352. 14 Сами Мирза Абдалазим. Тарих-и салатин-и мангитийа (История мангытских государей). – С. 99. E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 67 | P a g e 8. Бегалиев Н.Б., Туробов А.М. Самарқанд топонимияси. – Самарқанд: СамДЧТИ нашриёти, 2015. – Б. 85. 9. Нафасов Т. Қашқадарё қишлоқномаси. – Б. 402. 10. Нафасов Т. Қашқадарё қишлоқномаси. – Б. 228. 11. Нафасов Т. Қашқадарё қишлоқномаси. – Б. 228. 12. Населенные пункты Бухарского эмирата (конец XIX – начало XX в.) / Материалы к исторической географии Средней Азии. – С. 93. 13. Епифанова Л.М. Неофициальная версия истории Бухары Мирза Абдулазима Сами “Тарих-и салатин-и мангитийа-и дар ас-салтана-и Бухара-и шариф” (2-я половина XIX века): Ташкент, 1959; Сами Мирза Абдалазим. Тарих-и салатин-и мангитийа (История мангытских государей) / Изд. текста, пред., пер. и прим. Л.М. Епифановой. – Москва: ИВЛ, 1962. – С. 100. 14. Сами Мирза Абдалазим. Тарих-и салатин-и мангитийа (История мангытских государей). Изд. текста, пред., пер. и прим. Л.М. Епифановой. – Москва: ИВЛ, 1962. – С. 99.