E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 1 | P a g e ЁШЛАРДА ШАХСИЙ ФАЗИЛАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА КИТОБЛАРНИНГ АХАМИЯТИ Шодиева Шахзода Мусадилла кизи Бурхонов Даврон Ботирали ўғли Тошкент тўкимачилик ва енгил саноати институти 1-босқич докторантлари Аннотация: Ушбу мақолада бугунги кунда энг муҳим масалалардан бири ҳисобланган китоб ўқиш масаласи кўтарилган. Бундан ташқари ёшлар онгида китобга бўлган қизикиш ҳаттоки давлат сиёсати даражасида бўлмоқлиги лозимлиги таъкидлаб ўтилган. Калит сўзлар: китобхонлик, билим, кўникма,иалака, имконият, иштиёқ, жамият, кутубхона, мутоала. Аннотация: В данной статье поднимается вопрос о чтении книг, который считается одним из самых актуальных на сегодняшний день. Кроме того, подчеркивалось, что интерес к книгам в сознании молодежи должен находиться на уровне государственной политики. Ключевые слова: грамотность, знание, умение, умение, возможность, увлечение, община, библиотека, чтение. Annotation: This article shows the issue of reading books, which is considered one of the most relevant today. In addition, it was emphasized that the interest in books in the minds of young people should be at the level of public policy. Key words: literacy, knowledge, skill, ability, opportunity, hobby, community, library, reading. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб махсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, китоб мутолаасини ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғибот килиш буйича комиссия тузиш тўғрисида”ги 2017 йил 12 январь куни Фармойиши қабул қилинган эди. Мазкур Фармойишда ахборот-кутубхона муассасаларининг, айникса, таълим сохасидаги ахборот-ресурс фондлари шакллантиришда ўқув адабиётлари билан бир каторда бадиий, маърифий, E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 2 | P a g e илмий-оммабоп адабиётлар руйхатини қайта кўриб чикиш, чоп этилаётган китобларни оммавий ахборот воситалари, жумладан, “Маънавият ва маърифат” телеканали оркали тарғиб қилиш, таълим муассасалари китоб муаллифлари билан учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш, ҳамда таълим муассасалари, айникса, мактабгача ва бошлангич таълимда ўқиш маданиятини ва мутолаа кўникмаларини шакллантириш масаласига аълохида эътибор каратилди. Бу эса,ўз навбатида ўқувчиларда ўқиш маданиятини ва мутолаа кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик- психологик механизмларини такомиллаштиришни талаб этади[1]. Мутолаа маданиятининг кадриятга йуналтирилган босқичи болаларда маънавий меросга аксиологик онг ва муносабатини қарор топтиришни талаб этади. Мазкур босқичнинг мувофаққияти болаларни ўқиган китобларига қайдлар ёзиб бориш учун мутолаа кундалиги тутиш билан боғликдир. Маълумки, ўқувчилар ўзлари ўкиган китобларининг маъно ва мазмунини мутолаа кундалигида акс эттирсалар, уларнинг фикр юритиш доиралари, мулохаза килиш кўникмалари ва ёзма нутклари хам ривожланади. Ўкувчиларга кундалик юритишнинг шакли, тартиби ўргатилади, кундалик юритганда, аввало, муаллиф исми-шарифи, китобнинг сарлавхаси, китобнинг мутолаа қилган вакти, унинг мавзуси, асосий иштирок этувчи кахрамонлари ёритилади. Шунингдек ушбу китобнинг китобхонда колдирилган таасуроти, кўпрок ёкиб қолган сатрларини ёзиш фойдадан холи бўлмайди. Яна шуни таъкидлаб ўтиш жойизки, ўқилган асарларни фақатгина кундаликда тасвирлаб, калбида, хотирасида сақламаслик хам тўгри эмаслиги айтиб ўтилиши керак. Касбий куникмалари билан биргаликда шахсий фазилатларини ўзида шакллантириб бораётган талаба булғуси касбий фаолиятида керак бўлган маълумотларни эгаллаб боради. Бугунги кунда ахборот маълумотларини излаш ва топиш анча онсонлашиб колган, чунки унга ёрдам сифатида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятлари кенгаиб бормокда. Жумладан, интернет тармоғидан ахборатларни қиска муддатда излаб топиш мумкин. Бу албатта катта қулайликлардан биридир. Мақоламизда интернетнинг борган сари оммалашиб бориши ва ундаги қулайликлар тўғрисида тўхталиб ўтмокчи эмасмиз. Лекин интернетдан олинаётган барча маълумотлар ҳам фильтрдан ўтган ва ўкувчига зарарли бўлиши ҳам мумкин эканлигини таъкидламокчиман. Ўз шахсий фикрига эга бўлмаган, фикрлаш қобилияти суст ва тез ишонувчан ўқувчига эса E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 3 | P a g e интернет тармокларидан олинадиган баъзи маълумотлар нафакат зарарли балки хавфли ҳам хисобланади. Шунинг учун интернет тармокларидан фойдаланувчи ўкувчиларни назорат килиб боришимиз бурчимиздир. Айниқса, интернет орқали дунёнинг исталган қисмида содир бўлаётган воқеалардан хабардор бўлаётган, гунох билан савобнинг фарқига бормайдиган айрим кимсалар буни ўзи ҳам такрорлаб куриш истагида бўлмайди, деб ким кафолат беради? Хеч ким. Ҳозирда ёшлар орасида интернетнинг шиддатли тарздаги оммалашуви монитор каршисида ўтирган холда нафакат социал мулоқатга киришиш ёки турли ўйинларни уйнаш. Балки, ўта махфий ташкилотлар маълумотлар базаси электрон химоя қобигини бузиш ва маълумотларни ўғирлаш, шахсий мазмундаги ахборот осонликча эгалик килиш, давлатлараро сиёсий-мафкуравий курашларда ахборот қуроли сифатида қўлга киритилган маълумотлардан фойдаланиш каби чексиз имкониятларни тақдим этмокда. Ёшларимиз маънавий озуқа манбаи бўлмиш китобдан узоклашмокда. Шу сабабли талаба ёшларимизни китобга бўлган қизиқишини ривожлантириб бориш мақсадида қуйидаги тавсияларни таклиф этамиз: - ўкув муассасаларида “китобхонлик кеча”ларини ташкил этиш ва турли танловлар эълон килиш; - ўқув муассасасида шеърлар ёзувчи талаба-ёшлар орасида танловлар эълон килиш ва ўтказиш; - ёшлар ўртасида истаган шоирларнинг шеърларини ёд айтиш ва ифодали ўкишни таклиф этиш; - ёшларнинг фойдаланадиган қуроли ёрдамида китобга қизиктириш, яъни телеграммларида ёки бошка бир ижтимоий тармокларида китобга кизикишини уйғатувчи гурух, каналлар ва ботлар ташкил этиш; ёшларнинг электрон шаклдаги ёзмаларни ўкишларини қизикишини эътиборга олган холда китобларнинг электрон вариантини хам шакллантириш керак. Ёшларимизни маънавий бойлик бўлмиш китобга қизикишини кучайтиришимиз лозим. Китобни қўлинга олар экансан, унинг сахифалари вараклаб ўкиб бориш жараёнида ногахон ёзувчининг овози қулогинга чалиниб бораётгандек гуё. Чунки муаллиф зур иштиёқ билан ёзган асарида унинг ҳаётдаги қарашлари ва сезилмаларини англаш мумкин. Энди илмий фаолият олиб борувчи изланувчининг адабиётлар билан ишлаш жараёни тўғрисида қискача тўхталиб ўтмокчимиз. Илмий ишни ёзиш библиография тузишдан бошланади, яъни мавзуга оид сифатли адабиётларлар билан ишлаш тушинилади. Мавзу буйича тезис ёзишда камида 10а адабиётларни кўриб чиқиш лозим, илмий мақола учун ундан E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 4 | P a g e кўпрок, диссертация учун икки юздан ортик адабиётларни ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Кўп қиррали илмий тадқиқот йулини босиб ўтган зиёлиларимиздан, қомусий олим Бўри Зиямухаммедовнинг изланувчиларнинг адабиётлар билан ишлашдаги тавсиясини ҳавола киламиз [2, 194-195 б]. Тадқиқот ишининг аввали, танланган мавзу буйича адабиётларни тўплаш хисобланади. Адабиётларлар фақат китоб холида бўлиши шарт эмас, улар илмий журналлардаги маколалар, илмий конференция материаллари, тадиқиқот ишининг якунлари, диссертация, диссертациянинг автореферати бўлиши ҳам мумкин. Баъзилар танланган мавзу буйича 10-15та адабиётни тўплаб, шуни ўзи кифоя дейишади. Бу нотўғри албатта. Бу факат реферат ёки битирув иши ёзишга етарли адабиётлар ҳисобланади. Адабиётларни тўплаганда ҳаммасини бир йула тўплаб олмай, 5-10 дан босқичма- босқич тўпласа ҳам бўлади. Мавзу буйича адабиётларни бир қисмини тўплаб бўлгандан сўнг, тадқиқотчи улар билан ишлай бошлайди. Адабиётлар билан ишлаганда қўйидаги тавсияларга риоя қилиш талаб этилади. Махсус илмий адабиётларни ўқишдан олдин, стол устига учта оқ қоғоз қуйилади ва хаммасининг тепасига ўкимокчи бўлган адабиётнинг номи, муаллифи, чиккан жойи, нашриёти, чиккан йили ва умумий хажми ёзилади. Биринчи когозга, китобда изланувчининг тадқиқот ишининг мавзуига тўғри келадиган ва ўзи тўғри деб қабул қилган ихтибосларини кўчириб ёзади ва бу кучирмалар китобнинг қайси бетидан олинганини қайд қилиб боради, Бундай конспект типидаги ёзувлар илмий тадқиқот жараёнида ва диссертациянинг матнини ёзишда аскотади. Иккинчи қоғозда, ўқилаётган адабиётдаги номаълум бўлиб кўринган жойларини кўчириб, китобдаги бетини қайд килиб қуйилади. Бу ёзувлар, диссертация матнида адабиётларни тахлил қилишда керак. Учинчи қоғоз кам ишлатилса ҳам, олдингизда туриши шарт. Учинчи қогозда китобни ўқиш жараёнида тадқиқот мавзуи буйича изланувчида пайдо бўлиб қолган шахсий фикрлар қайд қилинади. Шу тариқа китобларни бирин кетин урганиб чиқиб, улардаги фикрларга қўшилиш ва қўшилмаслик қайд қилинган қоғозлар алоҳида-алохида жилдларга жамланади. Адабиётларни ўқиш жараёнида ундаги фикрларга ишонган холда уларни тўлиқ чин деб қабул қилмай, танқид кўригидан хам ўтказилиши шарт. Акс холда, изланувчи муаллифнинг фикрига тобе бўлиб, унинг хатосини кура олмай қолиши мумкин. Хатосиз илмий адабиёт бўлиши мумкин эмаслигини доим эсда E- Global Congress Hosted online from Plano, Texas, USA. Date: 20th January, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc 5 | P a g e тутиш лозим деб ҳисоблайди олим Бури Зиямахаммедов. Китоб - бу маънавий бойликдир. Хар қандай асарни китоб холига келгунича қанча чиғириклардан ўтади. Китоб бойитилади, пишитилади, китобхонга маънавий зарар етказилиши мумкин бўлган жиҳатлари олиб ташланади. Шундан сўнгина китобхонга маънавий озуқа сифатида тавсия этилади. Адабиётлар: 1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб махсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, китоб мутолаасини ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида’ги Фармойиши // “Ma’rifat gazetasi, 2017-yil, 14-yanvar, 4-son. 2. Зиямухаммедов Б. Бахтли ва фаровон ҳаёт билан рух хотиржамлигини таъминловчи фазилатлар, - Т.: “TAMADDUN”, 2017. 3. Умаров А. Мутолаа маданияти: шахс, жамият, тараккиёт, - Т.: Фан, 2004