E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 29th June 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 6 | P a g e РАҲБАРНИНГ МАЪНАВИЙ АХЛОҚИЙ ФАЗИЛАТЛАРИ Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти профессори, педагогика фанлари доктори Аллаёров Джура Хайкалович, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи, подполковник Аннотация Мақолада раҳбарнинг маънавий – ахлоқий фазилталари, шунингдек, унинг ҳалол, пок, виждонли, имонли, қаттиққўл, диёнатли, меҳр-шафқатли бўлиши лозимлиги таъкидланган. Раҳбарликка эгри йўл, эгри қўл, эгри мақсад билан эришиб бўлмаслиги ҳақида фикр-мулоҳаза ўртоқлашган. Калит сўзлар: раҳбар, фаолият, имон, ҳалол, пок, виждон, диёнат, меҳр- шафқат, обрў-эътибор, манфаат, самара, қонун. Аннотация В статье подчеркивался духовный и нравственный облик лидера, а также тот факт, что он должен быть честным, чистым, совестливым, верующим, строгим, религиозным, сострадательным. Лидерство ассоциировалось с извилистым путем, с изогнутой рукой, с идеей о том, что по кривой нельзя достичь цели. Ключевые слова: лидер, деятельность, вера, честный, чистый, совесть, верование в бога, сострадание, внимание, интерес, плод, закон. Annotation The article emphasized the spiritual and moral character of the leader, as well as the fact that he must be honest, clean, conscientious, religious, strict, religious, compassionate. Leadership was associated with a winding path, with a curved handle, with the idea that a curve could not achieve a goal. https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 29th June 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 7 | P a g e Keywords: leader, activity, faith, honest, pure, conscience, belief in God, compassion, attention, interest, fruit, law. Юқорида айтилганлар раҳбарлик фаолиятининг бир томонини ташкил қилади. Иккинчи томони раҳбарлик фаолияти билан шуғулланувчи кишининг шахси юксак инсоний фазилатлар билан боғлиқ. Раҳбар ҳалол- пок, виждонли, имонли, қаттиққўл, диёнатли, меҳр-шафқатли бўлиши керак. Раҳбарликка эгри йўл, эгри қўл, эгри мақсад билан эришиб бўлмайди. Феъл-атворида эгрилик бор киши раҳбарлик фаолиятида узоққа боролмайди. Раҳбар мустақил бўлиши, ижтимоий фаолиятнинг қонуний тақиқланмаган ҳамма соҳаси билан шуғуллана олиши лозим. Шу билан бирга, у ўзи бошқараётган жамоа орасида обрў-эътиборга эга бўлиши, ўзини камтар тутиши зарур. У раҳбар она тилини чуқур эгаллашдан ташқари, бир ёки иккита хорижий тилни яхши билса, фаолиятида улардан эркин фойдалана олса, бошқарув фаолияти янада самарали бўлади. Раҳбарлар ишлаб чиқариш воситаларига шахсан эгалик қилишлари туфайли манфаатдорлик ортиб, маҳсулот кўпаймоқда. Шу сабабли ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларни олиб кириш авж ола бошлади. Натижада, маҳсулотларнинг миқдори ортиб, сифати яхшиланиб бормоқда. Ҳозирги кунда жамоа иқтисодий жиҳатдан оёққа туриб олмоқда. Лекин шуни қам айтиш жоизки, уларнинг сони кўпаётган бўлса ҳам сифат жиҳатдан улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар тури айтарли даражада эмас. Бунинг учун раҳбарларнинг ва раҳбарликнинг маьнавий савиясини кўтариш, уларни маънавий жиҳатдан юксак савияли, маданиятли қилиб тарбиялаш, раҳбарлик маданиятига оид билимларини ошириб бориш муҳим вазифа саналади. Бугунги кунда раҳбарлик фаолияти учун умуминсоний маънавий фазилатларнинг роли жуда катта. Бундай фазилатлар ўзаро ишонч, ҳалоллик, ҳаққонийлик, адолатлиликдан иборат бўлиши керак. Бундан ташқари, раҳбар психологиясини маънавий жиҳатдан шакллантириш учун қуйидаги махсус фазилатлар ҳам зарур: – раҳбар ташаббускорлик, доимо янги имкониятларни излаб топиши лозим; – раҳбар вақтдан, шунингдек, жамиятдан ҳамиша унумли фойдалана олиши керак; – ҳаётда ҳар доим бошқалардан бир қадам олдинда юриши лозим; https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 29th June 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 8 | P a g e – бўладиган ўзгаришларни олдиндан кўра билиш зарур; – раҳбар қатъиятли, тиришқоқ, сабр-бардошли бўлиши керак; – раҳбар учрайдиган ҳар хил қийинчилик ва тўсиқларга тайёр туриши, уларни иродавий қатьиятлилик билан енгиши зарур; – раҳбар мақсадни аниқ белгилаб, унга эришишга ҳаракат қилиши лозим; – раҳбар ҳар бир ишда масъулиятни чуқур ҳис этиши керак; – раҳбар фаолият соҳаси юзасидан етарли даражада илмий-амалий ахборотга эга бўлиш зарур; – мунтазам равишда раҳбарлик фаолиятини олдиндан қатьий режалаштириш ва унга амал қилиш шарт; – раҳбар шерикларини ўзи илгари сурган янги ғояни амалга оширишга кўндириши, даъват қилиши ва йўналтириши даркор; – раҳбар иш юритишда мустақил бўлиши керак; – раҳбар маълум бир пайтларда таваккалчиликка йўл қўйиши ва унинг натижасини тасаввур қила олиши, шу тариқа юксак самарадорликка эришиши зарур. Адабиётлар 1. Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 592 бет. 2. Каримов И.А. Юксак малакали мутахассислар – тараққиёт омили. – Тошкент: Ўзбекистон, 1995. –Б. 22. 3. Леватев Н.Д. Психологических особенности человека. –М., 1968. -41 с. 4. Скрябин Б.Д. Общественное настроение. – М., 1968. -41 с. 5. Махмудов Ю.Ғ. Раҳбар – бошқарув кўзгуси. – Тошкент: Тафаккур, 2022. – 368 бет. https://eglobalcongress.com/index.php/egc