E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 29th December 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 1 | P a g e ҚУРИТИШ АППАРАТЛАРИДА ДИСПЕРС МАТЕРИАЛЛАР ҲАРАКАТЛАНИШИНИНГ ГИДРОДИНАМИКАСИ Хўжаева Дилноза Фарғона политехника институти, таянч докторанти Аннотация: Ушбу мақолада кимё саноатида ишлаб чиқариладиган минерал ўғитларга термик ишлов берувчи роторли қурутгич аппаратида материалларни қуритиш жараёнидаги дисперс материалларни харакатланиш гидродинамикаси ўрганилган. Калит сўзлар: дисперс матреиал, роторли қуритгич, харакатланиш гидродинамикаси, физик модел, диффузион модел. Кимёвий аппаратларда дисперсли материалларни термик ишлов бериш учун тез айланувчи роторли контактли аппаратлардан фойдаланиш хозирги кунда актуал ҳисобланади. Лекин интернет маълумотларида ва адабиётларда дисперс материал оқимининг кимёвий аппаратлардаги харакат берувчи тез айланувчи ротор куракчалари билан дисперс материалнинг ўзаро таъсирининг гидромеханик назарияси ва экспериментал маълумотлар турлича булиб, бир-бирига мос келадиган ва кузатилаётган ходисаларга зид бўлмаган маълумотлар йўқ. Фарғона политехника институтининг “Технологик машиналар ва жиҳозлар” кафедраси лабораториясида барабанли қуритгич ва роторли қуритгич аппаратларида ўтказилган тадқиқотлар натижасида дисперс материаллар харакатланиш жараёнининг физик модели ўрганилди (1- расм). https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 29th December 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 2 | P a g e 1-расм. Роторли қуритгич тажриба аппарати Кузатишлар ва дастлабки экпериментал тадқиқотлар шуни кўрсатадики, куракчали ротор айланиш тезлиги кам бўлган ҳолатда дисперс материал барабанли аппаратнинг пастки қисмида бўлади ва харакатдаги куракчалар ёрдамида аралаштирилади. Бунда дисперс материал ҳаракатланиши куракчали-барабан аппаратидаги материал ҳаракати механизмига аналогик равишда бўлади. Роторли термик ишлов бериш аппаратларда куракчали ротор айланиш тезлиги кам бўлганда дисперс материаллар барабаннинг пастки қисмида бўлади ва бунинг оқибатида термик ишлов бериш жараёни пассив бўлади. Таклиф қилинаётган тез айланувчи роторли термик ишлов бериш аппаратларда материал ҳаракати бошқача бўлади. Ротор айланиш тезлиги оширилганда, куракчалар марказдан қочма куч таъсирида материални барабаннинг ички деворига ташлайди. Бу ҳолатда дисперс материал аппарат цилиндрик барабанининг ички қисмида ва айланаётган ротор орасидаги зазорда жойлашади. Визуал кузатишлар шуни кўрсатдики, оралиқ зазор термик ишлов бериш аппаратларда материал билан тўлиқ тўлдирилмаганда, яъни оралиқ зазорнинг тўлиш коэффициенти бирдан кичик бўлганда, донадор материалнинг тузилиши қайновчи қатлам ҳолатида бўлади. Заррачалар ҳаракати қуйидагича бўлади: заррачалари айланаётган куракчалар билан тўқнашиб, хар хил бурчаклар остида барабан ички девори томон ҳаракатланади. Майда дисперсли материалнинг аксарият қисми https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 29th December 2024 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 3 | P a g e муаллақ холда куракчалар харакатланиш зонасида бўлади. Қатлам заррачалари айланатган куракчалар билан тўқнашиб, хар хил қисмларга парчаланиб кетади. Материал заррачаларининг аралашиб кетиши алоҳида заррачалар ва заррачалар гуруҳининг аппарат девори ва куракчаси, ҳамда ўзаро таъсир натижасида рўй беради. Бу холатда материал заррачалари аппаратнинг бошидан охири томон харакатланибгина қолмай, балки заррачалар ўзаро аралашиб кетади. Заррачаларнинг ўзаро аралашиши икки йўналишда, яъни аппарат ўқи ва кўндаланг кесими йўналишида бўлади. Заррачаларнинг бундай харакати икки параметрли диффузион модел ҳолатини кўрсатади. Адабиётлардан маълумки, диффузион моделнинг аппарат ўқи бўйича кўриниши, яъни бир параметрли диффузион модел термик ишлов бериш жараёнида материалнинг охирги намлигига таъсир қилади. Икки парамертли диффузион модел ҳолати кўрилганда эса, материал ҳаракати термик ишлов бериш жараёни ва иссиқлик алмашинув жараёнига таъсир қилади. Ҳулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, роторли аппаратларда термик ишлов бериш жараёнини ҳисоблаш учун дисперс материалнинг ҳаракатининг гидродинамик параметрларини аниқлаш талаб қилинади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Фролов В.Ф. Моделирование сушки дисперсных материалов. //Л., Химия, 1987, 208 б. 2. Ахунбоев А.А. Иследование гидродинамики роторной сушилки с быстровращающимся ротором. //Вестник ТАДИ, №2-сон, 2018 йил, 79- 82 б. https://eglobalcongress.com/index.php/egc