E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 96 | P a g e ЎЗБЕК ТИЛИ ДАРСЛАРИДА МУЛТИМЕДИЯ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ Тажиева Зухра Камалбаевна Тошкент давлат иқтисодиёт университети академик лицейи она тили фани ўқитувчиси Aннотация: Мақолада таълимда мультимедиа технологияларидан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида фикр юритилган. Мультимедиали ўқитишда мавзуларни ёзиш танланган дастурий таъминотнинг имкониятларидан ва тайёр бирламчи материаллардан келиб чиққан холда амалга ошириш усуллари мазмуни келтирилган. Taянч тушунчалар: мультимедиали ўқитиш, анимация, тескари алоқа, аудио таъминот, фрагментлар, видеофрагментлар, компьютерли моделлаштириш. Бугунги кун таълимига назар соладиган бўлсак компьютер графикаси ва дизайн жуда ҳам кенг даражада ривожланган. Уларни амалда анчадан буён қўллаб келишмоқда. Лекин бу яратилаётган барча дастурлар, роликлар, дизайнларнинг асосий қисми кинофильмлар, мультфильмлар, wеб-сайтлар учун яратилмоқда. Махсус сайтларда фанларга мавзулаштирилган мультимедиали дарсликларнинг камлиги, борларини ҳам аниқ бир фанни мавзуларини тўла ёритиб бера олмаслиги таълим соҳасига янада кўпроқ эътибор бериш лозимлигини эътироф этади. Лекин электрон дарсликлар ичига киритилган матнли ёзувлар, расмлардан ҳозирда графиканинг энг замонавий йўналиши бўлган роликларнинг яратилиши сайтларга ва шунга тегишли бўлган нарсаларга қизиқишни оширади. Дарсларнинг мультимедиа имкониятларидан фойдаланиб ўтилиши ўқитувчиларга бир қанча қулайликлар туғдиради. Мультимедиа технологияларининг афзалликлари ва алоҳида хусусиятлари қуйидагича: – турли хил кўринишдаги катта ҳажмдаги ахборотларни битта дискда сақлаш имконияти мавжуд (бир неча бобли матнларни, минглаб юқори сифатли тасвирларни бир неча соатли фильм ва роликларни ҳамда товушли ахборотларни); – сифати сақланган ҳолда экранда тасвирларни қисмларга ажратиш ёки уларни энг қизиқ ҳамда керакли қисмларини катталатиш имкони мавжуд; – графиклар, тасвир ва расмларни қиёсий таҳлил қилиш, https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 97 | P a g e уларнинг кўрсатгичларини ҳисоблаш, илмий ёки ўрганиш мақсадида дастурий воситалар ёрдамида ишлов бериш имконияти; – тасвир ёки тасвирни ёритиш мақсадида фойдаланилган матн ҳамда бошқа кўрсатилаётган ахборотдан калит сўзларни ёки тасвирни керакли қисмини маълумот олиш ҳамда тушунтиришга керакли ахборотни ажратиб олиш имкониятлари мавжуд; – статик ёки динамик тасвирга монанд узлуксиз мусиқа ҳамда бошқа аудио таъминотини олиб бориш бор; – “стоп-кадр” (кадрни тўхтатиш) иш тартибидан фойдаланиб видеоёзув лавҳасидан фойдаланиш имконияти; – глобал Internet тармоғига ҳамда уланиш унинг ресурсларидан ва фойдаланувчиларидан фойдаланиш мақсадида имконияти мавжуд; – график ва товуш редакторлари, картографик ахборот ва матнларга ишлов бера оладиган шахсий амалий дастурлар билан ишлаш мумкин. Юқорида санаб ўтилган афзаллик ва хусусиятлардан ташқари яна кўпгина имкониятлари мавжуддир, жумладан, тасвирни яхлит ёки бир қисмини автоматик равишда кўриш, танланган жойини сақлаб қолиш ва белгилаб. Мультимедиа тизимларини пайдо бўлиши ахборот технологияларини ривожланишига ва илм-фанда, таьлимда, савдода (бизнесда) тиббиётда кенг кўламда тадбиқ этилишига туртки бўлди. Ахборот технологияларининг мультимедиа воситалари ўқув жараёнида қуйидаги энг муҳим жиҳатлари билан алоҳида аҳамиятга эгадир:  дифференциал ва индивидуал ўқитиш жараёнини ташкил қилиши;  ўқиш жараёнини баҳолаш, тескари алоқа боғлаши;  ўзини-ўзи назорат қилиш ва тузатиб бориши;  ўрганилаётган фанларни намойиш этиши ва уларнинг динамик жараёнини кўрсатиши;  фан мавзуларида анимация, графика, мультипликация, овоз каби компьютер ва ахборот технологиялардан фойдаланиши;  ўқувчи - талабаларга фанни ўзлаштириш учун стратегик кўникмалар ҳосил қилиши ва ҳоказо. Мультимедиа муҳитида электрон воситаларни ишлаб чиқиш узоқ муддатли ва катта маблағларни талаб қилувчи жараёндир. Шунинг учун электрон воситаларни яратишнинг барча босқичларини ҳамда ҳар бир босқичидаги қабул қилиниши мумкин бўлган ечимларни олдиндан белгилаб олиш https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 98 | P a g e мақсадга мувофиқдир. Бунда қуйидаги босқичларни бажариш зарур бўлади: Дастлабки босқичда мультимедиа муҳитида кўрсатилиши керак бўлган ўқув фани танланади. Бунда ушбу фан бўйича олдин тайёрланган курслар аниқланиши, курсни яратиш учун мўлжалланган маблағ ва вақтни, шунингдек мўлжалланган аудиторияси белгиланиши зарур бўлади. Аудитория типи мультимедиа курсига қўйиладиган умумий талабларни аниқлаш имкониятини яратади. Умумтаълим курслари ўқувчиларнинг турли даражали умумий тайёргарлигини хамда компьютер саводхонлигини ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг хусусиятларини инобатга олиши керак. Бундай курсларда ўқувчиларни билимларини аниқлаш ва шу асосда оптимал баён қилиш тизимини яратиш мақсадида ўқувчиларни дастлабки тестдан ўтказиш воситасини киритиш мақсадга мувофик бўлар эди. Махсус таълим курслари тайёрланиш даражасини ҳисобга олиниши зарур, ўтилган мавзуларни қайтармасдан охирги ахборотларни беришни ташкил этиши керак. Тайёргарлик босқичида мавзу матнини ёзиш, кўргазмали ва маълумотли материалларни тайёрлаш, интерфейс эскизларини ва ўқув дастурининг сценариясини, шунингдек алоҳида блокларнинг сценарияларини (анимацион фрагментлар, видеофрагментлар, компьютерли моделлаштиришни амалга оширувчи дастурлар, билимларни текшириш блоклари ва бошқалар) яратиш мўлжалланади. Бу босқичда ўрганувчининг психологик типидан келиб чиққан ҳолда ўқув материалини (шакли ва мазмуни бўйича) кўрсатишнинг турли вариантлари ишлаб чиқилади. Бундай ҳолларда, даставвал, психологик тест ўтказиш хам керак бўлиб қолиши мумкин. Ўқув курсининг матни билан ишлашда шу курсда ўтиладиган мавзулар рўйхати асосида матннинг тузилмасини яратиш керак бўлади. Бунда ҳамма мавзулар кўрсатилган ҳолда матн бўлим, боб, параграф ва шунга ўхшашларга бўлинади. Ўқувчи учун билимлар ва кўникмалар тўплами олдиндан аниқланган бўлса, у ҳолда ҳар бир бўлим ҳам ва ўқув курси ҳам ўз олдига қўйган мақсадга эришади. Шунинг учун турли хил усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Буларга шрифтлар ёрдамида ажратиш, графика, расмлар ва мультипликацияларни ишлатиш кириши мумкин. Бу мақсадда натижаларни чиқаришни кучайтириш мумкин: асосий формулалар руйхатини келтириш, асосий қоидаларни ёритиш, жадваллар тузиш. Мультимедиа воситалари асосида ўқитиш жараёнида аниқ фанни компьютер асосида тўлиқ ўқитиш, маъруза https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 99 | P a g e матнларини тахрирлаш, талабалар топширган назорат натижаларининг таҳлили асосида маъруза матнларини баён қилиш услубини яхшилаш, ўқувчи-талабалар ахборот технологияларини мультимедиа воситалари асосида анимация элементларини дарс жараёнида кўриши, эшитиши ва мулоҳаза қилиш имкониятларига эга бўлади. Адабиётлар рўйхати 1.Дилова Н.Г. (2021). Bспользование интерактивных методов в школьном обучении. Вестник интегративной психологии. № 21, С. 51-54. 2.Rasulova Z.D. (2020). Pedagogical peculiarities of developing socio-perceptive competence in learners. European Journal of Research and Reflection in Educational Sciences. 8:1, pp. 30-34. 3.Кулиева Ш.Х., Расулова З.Д. (2016). Формирование профессиональнопедагогической компетентности будущих специалистов на основе информационных технологий. Молодой учёный, №8 (112), С. 977- 978. 4.Расулова З.Д. (2020). Дидактические основы развития у будущих учителей креативного мышления. European science, vol. 51, no. 2-2, pp. 65-68. 5.Каххоров С.К., Расулова З.Д. (2020). Роль дистанционного обучения а развитии творческих навыков студентов. Проблемы педагогики. 49:4, С. 26- 29. https://eglobalcongress.com/index.php/egc