E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 107 | P a g e КОНТРАБАНДА АШЁЛАРИНИ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ЎТИШНИ АНИҚЛАШ ЮЗАСИДАН БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ЧОРА – ТАДБИРЛАР Ильин Вячислав Михайлович ДБҚ Божхона институти “Махсус ҳуқуқий фанлар” кафедраси доценти, Хидиров Ҳусниддин Нуралиевич ДБҚ Божхона институти 4-курс курсанти Аннотация: Мақолада Контрабанда ашёлари Ўзбекистон Республикасининг чегарадош давлатлари, жумладан божхона чегараларидан яширинча, ҳуфёна йўллар орқали олиб ўтилиши, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни ноқонуний муомиласи билан шуғулланувчи шахсларнинг бу жиноятларини аниқлаш ва фош етишда божхона органлари томонидан амалга ошириладиган чора – тадбирлар ёритилган. Таянч сўзлар: Контрабанда ашёлари, божхона чегаралари, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, радиоактив материаллар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ- дориларни, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни, диний экстремизм, сепаратизм, ақидапарастлик, инновацион технология. Аннотация: В данной статье рассматривается контрабанда предметов контрабанды из приграничных стран Республики Узбекистан, в том числе через таможенную границу, тайными путями, сильнодействующих, ядовитых, отравляющих, взрывчатых веществ, радиоактивных материалов, взрывных устройств, оружия, огнестрельного оружия или боеприпасов, а также наркотических средств, предложения и рекомендации по применению инновационных технологий и мер, которые должны быть https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 108 | P a g e реализованы таможенными органами при выявлении и раскрытии указанных преступлений лиц, причастных к незаконному обороту наркотических средств или психотропных веществ либо материалов, пропагандирующих религиозный экстремизм, сепаратизм и фанатизм. Ключевые слова: Контрабанда, таможенные границы, сильнодействующие, ядовитые, отравляющие, взрывчатые вещества, радиоактивные материалы, взрывные устройства, оружие, огнестрельное оружие или боеприпасы, наркотические средства, психотропные вещества, религиозный экстремизм, сепаратизм, фанатизм, инновационные технологии. Бугунги кунда дунёнинг турли жойларида, қарама-қаршилик ва кескинлик тобора кучайиб терроризм, сепаратизм, екстремизм, наркотрафик ҳамда бошқа хавф-хатар таҳдидлар барчамизни ҳавотир ва ташвишга солмасдан қўймайди. Мана шундай ўта мураккаб вазият барчамиздан аввало огоҳ, ҳушёр ва сезгир бўлишни талаб қилмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги куннинг ўзи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари олдига божхона чегарасида божхона назорати самарадорлигини янада ошириш, товарларни ноқонуний равишда олиб ўтилиши, биринчи навбатда: гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, диний екстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларнинг олиб ўтилишини олдини олиш каби ўта масъулиятли устувор вазифаси қилиб қўйилмоқда. Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётган ушбу кунларда, божхона органлари ҳам мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, давлат бюджетини тўлдириш, ички бозорни ҳимоя қилиш, товар-моддий бойликларининг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши, контрабанда ва божхона қоидаларининг бузилишига қарши курашиш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Битирув малакавий ишида мазкур йўналишни тадқиқ қилиш, ушбу йўналиш бўйича муаммоларни ҳал етишда илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш муҳим масала бўлиб, бу мавзунинг долзарблигидан далолат беради. https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 109 | P a g e Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60 сонли “2022 — 2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” фармонининг иккинчи устувор йўналиши, яни “Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг енг асосий ва зарур шартига айлантириш” нинг асосий мақсадларидан бири —Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ манфаатлари, инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва еркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш бўлиб қуйидаги бандлари ўз ичига олади: -Ички ишлар органларини халқнинг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш ҳамда аҳоли билан мақсадли ишлашга йўналтириш. -Қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда “Қонун — устувор, жазо — муқаррар” тамойилини бош мезонга айлантириш. -Тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнинг қадр-қиммати ва еркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий етиш. -Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда жиноятлар ҳақида хабарларни ҳисобга олиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жиноятларни яшириш ҳолатларининг олдини олишда замонавий усуллардан фойдаланиш. Маълумки, Контрабанда ашёлари чегарадош давлатлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараларидан яширинча, ҳуфёна йўллар орқали олиб ўтилади, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомиласи билан шуғулланувчи шахслар ўз ҳаракатларни жуда яширин кўрнишида амалга оширадилар уларнинг бу жиноятларини аниқлаш ва фош етишда божхона органларининг олдида кечиктириб бўлмайдиган божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда ТҚФ нинг куч ва воситаларини самарали қўллаш орқали еришилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида қабул қилинган 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон ” 2022 — 2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” тўғрисида янги стратегия қабул қилинди. Бунда 17- мақсад “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 110 | P a g e манфаатлари, инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва еркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш” Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш: жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини оширишдан келиб чиқиб, шу боисдан ҳам, божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатида еътироф етилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги 502-сонли Қонунининг 3-моддаси ва ЎРҚ-344 сонли “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган. Битирув малакавий иши мамлакатимиз ва жахон ҳаётига таҳдид солаётган, бугунимиз ва келажак ҳаётимиз учун муҳим ва долзарб воқелик бўлаётган халқаро терроризм, екстремизм учун керак бўлган қурол-яроқ ва портловчи моддаларнинг, ҳамда гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишини олдини олишга жиддий этибор берилмоқда. Гиёҳвандлик муаммоси бугунги кунга келиб нафақат республикамиз ёки Марказий Осиё минтақаси, балки бутун дунё кенг жамоатчилигининг диққат марказидадир. Дунёда гиёҳвандлик моддаларига бўлган талабни юқорилиги ва бу эҳтиёж асосан Афғонистонда етиштирилаётган гиёҳвандлик воситалари ҳисобига қондирилаётганлиги - географик жойлашуви жиҳатидан афғон оғусини ташишда транзит йўлак сифатида қулай ҳисобланган Марказий Осиё минтақаси давлатларидаги нарковазиятни мураккаблашувига олиб келмоқда. Баҳолаш кўрсаткичларга кўра, 230 млн.га яқин инсонлар, яъни дунёнинг 15 ёшдан юқори бўлган аҳолисининг 6% га яқини наркотик моддаларни ҳаётида ҳеч бўлмаса бир маротаба истеъмол қилган. Ҳар йили героин ва бошқа наркотикларни истеъмоли натижасида 200 мингга яқин шахслар ҳаётдан кўз юммоқда. Дунё аҳолисининг 27 млн.га яқини героин ва кокаин моддаларга қарам бўлган “муаммоли гиёҳвандлар”дир. Гиёҳвандликни даволаш билан боғлиқ барча сарф ҳаражатлар учун дунё ялпи ички махсулотининг 0,3-0,4%, яъни 200-250 млрд АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур. https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 111 | P a g e БМТнинг маълумотларига кўра, дунё бозорида опий моддасини сотишдан ҳар йили 70 млрд. АҚШ доллари атрофида даромад олинмоқда, Марказий Осиёнинг ўзида наркотик моддаларни сотувчилари 1,4 млрд АҚШ доллари миқдорида соф фойда кўрмоқда. Бугунги кунда, Марказий Осиёнинг Афғонистон билан бевосита чегарадош бўлган барча давлатларидаги нарковазият ўзаро боғлиқлиги билан характерланади. БМТ маьлумотларига кўра, Афғонистондан наркотик моддаларни олиб чиқиш йўналишлари 3та йўналишга бўлинади. Биринчи йўналиш- Шимолий йўналиш бўлиб, Афғонистонда етиштирилган наркотик моддалар Марказий осиё мамлакатлари орқали тарқалади. Иккинчи йўналиш-Ғарбий йўналиш бўлиб, Эрон ва Туркия орқали тарқалади. Учинчи йўналиш- Жанубий йўналиш бўлиб, Покистон орқали бошқа давлатларга тарқалади. Статистик рақамларга назар ташласак, Афғонистонда ишлаб чиқарилаётган гиёҳвандлик воситаларининг 15-20% айнан “Шимолий йўналиш”да жойлашган Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатлари орқали Қозоғистон, Россия ва сўнгра Европа мамлакатларига йўналтирилмоқда. Афгонистонда наркотик моддаларни ишлаб чиқариш ва Ўзбекистон ҳудуди орқали афғон героини ва опий оқими давом этиши республикадаги нарковазиятга салбий таъсир кўрсатаётган асосий омилларидан бири бўлиб қолмокда. Гиёҳванлик воситаларини етиштириш ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан ҳар йили икки босқичда «Қора дори» кенг қамровли тадбири ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий маълумотларига кўра 2021-йил давомида ҳудудий бошқармалар томонидан аниқланган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши ҳолатлари бўйича жами аниқланган ҳолатлар сони 485 та, миқдори 531 200 гр ва 1 630 тупни ташкил қилади. Бу кўрсатгич 2020-йилга нисбатан ҳолатлар сони 134 тага кўпайди, миқдорий жихатдан еса 251 100 гр кўпайди ва 602 тупга камайди. 2021-йил давомида ҳудудий бошқармалар томонидан аниқланган психотроп моддаларининг ноқонуний айланиши ҳолатлари бўйича жами https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 112 | P a g e аниқланган ҳолатлар сони 58 та, миқдори 261 107 дона таблетка ва 101.6 гр ташкил қилади. Бу кўрсатгич 2020-йилга нисбатан ҳолатлар сони 37 та, 4 592 дона таблетка ва 5 гр аниқланган. Бу кўрсатгич 2020-йилга нисбатан ҳолатлар сони 21 тага камайди, миқдорий жихатдан еса 256 515 дона таблеткага камайди ва 96.6 гр камайганини кўрамиз. Фойдаланилган адабиётлар 1. “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомаласига киритишга қарши кураш тўғрисида”ги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Конвенсияси (1988-йил 20 декеабр); 2. Ўзбекистон Республикасининг 2018-йил 18-октябрдаги ЎРҚ-502-сонли “ Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонун; 3. 2022-йил 28-январдаги ПФ-60 сонли “2022 — 2026-йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” Интернет сайтлари 1. www.lex.uz 2. www.customs.uz 3. www.certificates.iccwbo.org 4. akadem.uz 5. www.narkotiki.ru 6. 2019 report/RUS/Web 7. WDR18/ExSum/Russian 8. uza.uz/oz/society 9. www.wikipedia.org https://eglobalcongress.com/index.php/egc http://www.lex.uz/ http://www.customs.uz/ http://www.certificates.iccwbo.org/ http://www.narkotiki.ru/ http://www.co-ccpit.org/ http://www.wikipedia.org/