E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 123 | P a g e АКСИОЛОГИК ЁНДАШУВ АСОСИДА БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ПЕДАГОГИК ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ – ПЕДАГОГИК ЗАРУРИЯТИ Юлдашева Нафиса Саидназаровна Педагогика фанлари буйича фалсафа доктори, Тошкент давлат педагогика университети “Таълим ва тарбия, ..., ёшларимизнинг чуқур билимга эга бўлиши, ... доимий устувор вазифамиз бўлиб қолади”. Ҳар бир миллат тарихи ва қадриятларини англамоқ учун унинг дини, тафаккури, бадиий-эстетик ғоясини билиш зарур. Маънавият инсоннинг шундай етук фазилатики, у кишиларда ўзаро мулоқотга эҳтиёж туғдиради. Ҳар бир шахс ўз ҳаёти ва тақдирини бошқаларсиз тасаввур эта олмаслиги ҳам маънавиятдир . Таълим-тарбия жараёнида аждодларимиз яратган бебаҳо маънавий- педагогик меросдан фойдаланиш ва уларни ёшлар онгига сингдириш бугунги кун педагогидан катта маҳорат талаб этади. Мутаффаккирларимиз яратган маънавий мерос ёш авлодни ҳар томонлама тарбиялашда энг муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Ижтимоий борлиқда юз берган ўзгаришлар бўлаётган воқеа ва ҳодисалар, тушунчаларни тадқиқот объектига айланишига сабаб бўлади. Ижтимоий борлиқдаги ўзгаришлар ва уларни англаш жараёнлари бир-бирига боғлиқ ҳодисалар сифатида янги тушунчаларни тадқиқот объектига айлантиради. Хусусан, “Қадр”, “қадрлаш”, “қадр-қиммат”, “қадршунослик”, “қадрият” тушунчаларининг тадқиқотлар объектига айланганини ана шундай эҳтиёжлар билан изоҳлаш мумкин. Ҳар бир қадриятнинг негизида, моҳияти ва аҳамиятида табиат, жамият ва руҳий олам ҳодисаларини билиш, илмий умумлаштириш, ижтимоий ва маънавий тараққиётга таъсир этиш имкониятлари ётади. Янги қадриятларнинг юзага келиши эса инсоннинг объектив олам, маънавият борасидаги билимлари ворислик асосида давом этаётганининг ифодасидир. Қадриятлар инсон маънавий камолотига таъсир этувчи муҳим омил ҳамдир. Ҳар бир миллат ривожланишдаги тарихий воқеалар, унга ижобий ҳисса қўшган шахсларнинг тажрибалари ҳам миллий қадриятлар жумласига киради. https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 124 | P a g e Антик давр мутафаккирлари “қадрият”, “қадр”, “қадрлаш”, тушунчаларини ижтимоий борлиқ, инсон фаолиятининг баҳоси, баҳоланиши, бошқалар томонидан маълум бир нормалар асосида қадрланиши тарзида тушунганлар. Диоген Лаэртскийнинг ёзишига кўра, Зенон ва стоиклар нарсаларни иккига – “афзал ва афзал бўлмаган” га ажратишган. “Қадрли бўлган нарсалар – афзал, қадри йўқ нарсалар афзал эмас. Стоикларнинг сўзига кўра, қадрият (ахио), биринчидан, ҳаётга мувофиқ келадиган барча эзгу нарсаларга хос, иккинчидан, ҳаётга, табиатга мувофиқ маълум бир фойда ёки кўмак келтирувчи нарсалар, масалан, соғлиқ ва бойлик шу нарсалардандир; учинчидан, товарнинг айирбошлаш баҳосидир...” . Қадриятлар билан боғлиқ масалалар ҳаётнинг энг асосий мавзулари бўлиб ҳисобланади. Қадриятларни аксиология фани ўрганади. У кенг тарқалган фалсафий фанлардан биридир. Ҳозирги даврда қадриятларни ўрганишга оид фалсафа, социология, маданиятшунослик, сиёсатшунослик, психология, антропология, педагогика фанларида турли изланишлар олиб борилмоқда. Бу ижобий ҳол, албатта. Лекин, шу билан бирга, қадриятларни классификациялаш масаласи чалкашиб, ҳатто, уларни ҳеч қандай асоссиз бошқа ижтимоий воқеа ва ҳодисалар билан айнанлаштириб юбориш ҳам юзага келмоқда. Аристотель донишмандликни, билимга интилишни “ўз табиатига кўра энг кўпроқ қадрли” нарсалар қаторига киритади. У қадрли нарсалар, қадриятлар ранг-баранглигини, бир индивидга мувофиқ келган қадриятлар бошқа индивидга тўғри келмаслигини, ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни ҳар ким қизиқиши ва мақсадларига мувофиқ баҳолашини, қадрлашини қайд этади. Аммо, эзгу амаллар ҳаммага бирдек қадрли эканини уқтиради. Энг муҳими, Аристотель фалсафада қарор топган ва барча аксиологик таълимотлар асосини белгилаб берган концепцияни илгари сурган. Мазкур концепция унинг қуйидаги ғоясида ўз ифодасини топган: “Қанча имкони бўлса, шунча юқорига кўтарилиш лозим ва барча нарсани, ўзингдаги энг олий нарса – ҳаёт учун қилиш даркор; агар у ўз кўламига кўра оз миқдорда бўлса-да, ўзининг қуввати ва қадрига кўра, у ҳамма нарсадан юқоридир”. Демак, барча хатти-ҳаракатлар, амаллар ҳаётга хизмат қилиши, уни эъзозлаши, улуғлашига мувофиқ қадрлидир. Қадриятлар фалсафасининг шаклланишига И.Кант катта ҳисса қўшган. Унинг “ҳар қандай онгли мавжудот ўзи ўзига мақсаддир” деган ғояси https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 125 | P a g e негизида инсонга восита эмас, олий қадрият сифатида қараш зарур, деган фикр ётади. Қолган барча нарсалар, инсон майли, истаги, қизиқиши туфайли “нисбий қадрга эгадир”. Нисбий қадрга эга бўлгани учун улар нарсалар деб аталади ва инсон эҳтиёжларини қондирувчи воситалардир. Онгли мавжудотлар шахслар деб аталади, чунки улар субъектив қадриятларга эгадир. Шу билан Кант фалсафага “абсолют қадрият” категориясини ҳам олиб кирди . Шу маънода миллий урф - одат ва анъаналарни ёшлар онгига сингдириш ҳар қандай миллат учун ўз тараққиётнинг мақсад ва вазифаси бўлиб қолган. Мустақиллик йилларида миллий урф - одат ва анъаналарни тиклаш, замон эҳтиёжлари асосида бойитиш ва янгиларини шакллантириш борасида катта ишлар амалга оширилди. Шунинг билан бирга уларни ёшлар онгига сингдириш борасида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан, тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш анъаналари тикланди, ота- оналар билан фарзанд ўрталарида авлод - аждодларимиздан мерос бўлиб келган муносабатларни : ота-онанинг оиладаги роли, фарзанднинг улар олдидаги бурчларини англаш каби анъаналарга эътибор ошди . Айнан шунинг учун ҳам айрим тадқиқотчилар умуминсоний ва миллий қадриятлар ўртасидаги диалектик боғлиқликни цивилизатцион ёндашув орқали очиб беришга ҳаракат қиладилар. Чунки, цивилизация бугун минтақалар ва элатларни, халқларни бирлаштирувчи, яқинлаштирувчи, улар ўртасидаги интеграцияни кенгайтирувчи омил сифатида кўрсатилмоқда. Шу нуқтаи назардан улар умуминсоний қадриятлар тизимининг шаклланишини космоген цивилизация, техноген цивилизация, антропоген цивилизацияларга гуруҳлаб ўрганишга интиладилар. Бу эса, шахс маънавиятига ҳам ушбу цивилизацияга хос белгиларни шакллантириш нуқтаи назаридан ёндашишга ундайди. Адабиётлар: 1. Атаева Н., Расулова Ф., Хасанов С. Умумий педагогика. 1-китоб – Т., 2011 2. Атаева Н., Салаева М., Хасанов С. Умумий педагогика. 2-китоб – Т.,2013 Голованова Н.Ф. Общая педагогика. Учебное пособие. – М., 2005 3. Мавлонова Р. Ва бошқалар. Педагогика. Дарслик. – Т., 2001 https://eglobalcongress.com/index.php/egc E- Global Congress Hosted online from Dubai, U. A. E., E - Conference. Date: 19th February, 2023 Website: https://eglobalcongress.com/index.php/egc ISSN (E): 2836-3612 126 | P a g e 4. Педагогика. (М.Тўхтаходжаеванинг умумий таҳрири остида). Дарслик Т., 2010 5. Педагогика. (А.Мунавваровнинг умумий таҳрири остида). Ўқув Қўлланма – Т., 1996 https://eglobalcongress.com/index.php/egc